Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 04:25

Сиёсат

«ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ»

  • 14.Января.2020
  • 1342

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни бу йил юртимизда янада кўтаринки руҳда нишонланди. «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!» шиори остида эълон қилинган «Ватанпарварлик ойлиги” давомида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилди.

Анъанага кўра, 14 январь куни Наманган шаҳридаги Хотира хиёбонига вилоятимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари жам бўлишди. Ҳарбий оркестр садолари чалиниб, Давлат мадҳияси янгради. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик бошқармаси, чегара ва миллий гвардия қўшинлари, вилоят ИИБ, божхона бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги академик лицей курсантларининг саф кўриги ташкил этилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйди. Ушбу муқаддас жой тадбир иштирокчиларининг эҳтиром ва ҳурмат рамзини ифодаловчи ранго-ранг гулдасталар билан бурканди.

Амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз тезкор ва ихчам, ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба беришга қодир бўлган жанговар кучга айланиб бормоқда. Ҳудудларда ҳарбий-маъмурий секторларнинг ташкил этилиши замирида ҳам мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, армия ва халқнинг якдиллигини таъминлашдек эзгу  мақсад мужассам.

* * *

Вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган тантанали тадбирга вилоятимиз фаоллари, аскар ва сержантлар, офицерлар, уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф қилинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров тантана иштирокчиларини, бутун вилоятимиз аҳлини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этди.

Қутлуғ айём арафасида Президент Фармонига мувофиқ, Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган юртдошлармизга медаллар ҳамда бир гуруҳ фаолларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Вилоят маданият бошқармаси томонидан концерт дастури намойиш қилинди.

Байрам тадбири «Шодиёна” тантаналар мажмуасида тўкин дастурхон атрофида, эзгу тилаклар изҳори ва концерт дастури билан давом этди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь