Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 12:47

Сиёсат

ЯНГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ катта иштиёқ билан муҳокама қилинмоқда

  • 08.Октября.2019
  • 1059

Касаба уюшмалари жамиятимизнинг кучли ва ўзига яраша нуфузга эга жамоат бирлашмаси ҳисобланади. Мустақиллик йилларида касаба уюшмалари 1992  йилда қабул қилинган  «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни асосида фаолият олиб борди. 

Энди давр ўзгарди, очиқликка асосланган, инсонни рози-ризо қилиш бугуннинг шиорига айланган жамиятимизда касаба уюшмалари учун янги қонунга эҳтиёж туғилмоқда.  Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратишда тегишли ўзгартиришлар киритиш ва янада мукаммалаштириш билан амалдаги қонуннинг янги таҳрири  яратилди.  

Ҳозирда  амал қилаётган қонун  3 та боб ва 22 та банддан иборат бўлган бўлса,  янги таҳрирдаги  қонун лойиҳаси кенг қамровли 10 та боб ва 69 та банддан иборат бўлиб, халқимиз томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.

Ушбу қонун лойиҳа-сининг  муҳокамасига бағишланган мулоқот жумладан, вилоятимизда, аниқроғи вилоят касаба уюшмалари бирлашмасида қизғин баҳс ва мунозараларга мавзу бўлди. Мулоқотни вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов бошлаб берди.  Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев мулоқотдан кўзланган мақсадни баён қилиб берди. Шундан сўнг  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қўмита раиси Акмал Саидов сўз олиб қонун лойиҳаси бўйича, жумладан, предмети, жаҳон амалиётида қўлланилаётган шу доирадаги қонунлар, янги таҳрирда урғу берилган жиҳатларни шарҳлаб берди.

Мулоқотда  наманганлик касаба уюшма фаоллари, вилоят ташкилотларининг раҳбарлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари қонун лойиҳаси бўйича мулоҳазаларини, аниқ таклифларини бердилар.

Аҳамиятлиси шунда бўлдики,  мулоқотда иштирок этган, ушбу қонун лойиҳаси ижодкорлари бўлган бир гуруҳ Олий Мажлис депутатлари таклифларга шу ернинг ўзида  муносабатлар айтдилар, изоҳлар бердилар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь