Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 06:59

Сиёсат

«Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси» мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш асосидир

  • 12.Февраля.2022
  • 984

Сўнгги беш йилда мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд қарор қабул қилинди. 
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, ОАВларнинг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмалари сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Олиб борилган бу каби ишлар натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.
Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони эса бу борада олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлди. У еттита устувор йўналишдан иборат бўлиб, инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш; мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш; миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш; адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш; маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш; миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндошиш; мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш тамойилларини ўз ичига олади.
Жумладан, Тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар доирасида жорий йилда ижтимоий ҳимояга муҳтожларга жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этиш; қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартибига амал қилиниши қатъий таъминлаш; ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилишини йўлга қўйиш каби масалалар ўрин олган.
Шу билан бирга, жазони ўтаб бўлган фуқароларнинг келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш учун «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тизими жорий қилинишига ва ушбу тизим доирасида жазони ўтаб бўлган ва ўзининг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишларда аниқ лойиҳаларини тақдим этиб, мустақил фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам бериш амалиёти йўлга қўйилишига алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, Фармонда хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг сўзсиз таъминланишига урғу берилган. Хусусий мулк устуворлиги асосий тамойил сифатида белгиланиб, давлат идорасининг расмий маълумотига асосан мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, судлар тизимида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш, муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш белгиланган. 
Биз бугун халқчил ва демократик тамойилларга асосланган Янги Ўзбекистонни, эркин фуқаролик жамиятини барпо этяпмиз. Юртимизда фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқий ва қонуний манфаатлари таъминланаётгани олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати дунё ҳамжамиятида эътироф этилмоқда. Зеро, инсон учун ҳамиша унинг ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатларидан муҳим қадрият бўлмаган. 
Шу жиҳатдан олиб қараганда, инсон қадрини улуғлашга, ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилувчи Тараққиёт стратегиясининг қабул қилиниши ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга оид таъсирчан механизмларни яратишга хизмат қилади.

О. ЗИЯВИТДИНОВ,
Наманган туманлараро маъмурий суди раиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь