Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 12:31

Спорт

МУРОДЖОН АҲМАДАЛИЕВ ЖАҲОН ЧЕМПИОНЛИК КАМАРИ УЧУН ҚАЧОН РИНГГА ЧИҚАДИ?

  • 12.Октября.2019
  • 1039

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) 2019 йил сўнгига қадар бир йўла иккита жаҳон чемпионлик камари учун рингга чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар тарқатди.

Мазкур вазннинг WBA ва IBF йўналишлари чемпиони Даниэл Роман (27-2-1, 10 КО) менежерлари боксчи тез орада жароҳатидан халос бўлиб машғулотларга киришишини маълум қилган. Уларнинг қайд этишича, ҳеч ким жангдан қочиш баҳонасида бу жароҳатни ўйлаб топмаган. Романнинг промоутерлари 2019 йилнинг охирига қадар мазкур жангни ташкиллаштиришларига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, WBA Даниэл Роман олдига Муроджон Аҳмадалиевга қарши жаҳон чемпионлик камарининг мажбурий ҳимояси бўйича шарт қўйганди. Промоутерлик савдоларида “Мир бокса” ғолиб чиққан ва жанг 13 сентябрь куни бўлиб ўтиши лозим эди. Аммо тўқнашувга 10 кун қолганида Роман ўнг елкасидан жароҳат олганини айтиб жангга чиқа олмаслигини билдирган ва чемпионлик камари учун кураш бошқа муддатга сурилганди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь