Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 07:54

Технология

Президент: Ҳар бир вилоят ҳокимида камида 100 миллион долларлик янги электротехника лойиҳалари бўлиши шарт

  • 06.Мая.2022
  • 1178

Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.  

Президент қилиниши лозим навбатдаги ишларни белгилаб берди.

Энг аввало, жорий йилда ишлаб чиқаришни камида 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси янги лойиҳалар бўйича тинимсиз изланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, 2021 йилда ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 1,3 млрд долларлик электротехника маҳсулотлари импорт қилинган.

Жорий йилда 500 минг хонадон ичимлик суви билан таъминланади. Бу, уларга сув иситиш қозон ва қуёш коллекторлари, сув ҳисоблагичлари керак, дегани.

Тошкент ва Наманганда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

Умуман, жорий йилда 250 миллион долларлик 86 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.

«Жиззахда 1 та, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Сурхондарёда 2 тадан, Бухоро, Наманган ва Хоразмда 3 тадан лойиҳани ишга тушириш бўйича режалар мени қониқтирмайди. Ҳар бир вилоят ҳокимида камида 100 миллион долларлик янги электротехника лойиҳалари бўлиши шарт», — деди Президент.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь