Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

14 July, 2025, 01:37

Технология

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

  • 20.Мая.2025
  • 700

Учқўрғон энди нафақат табиати, меҳмондўст халқи, сермаҳсул далалари билан, балки  осмони билан ҳам сайёҳларни ўзига жалб этмоқда. Сабаби, туманга диаметрининг ўзи 30 метр бўлган улкан ҳаво шари олиб келинди.

Янги келтирилган ҳаво шари эса маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар учун нафақат томошабоп манзара, балки креатив туризм лойиҳаси сифатида эътироф этилмоқда. Ҳаво шари парвозини томоша қилган болажонларнинг кўзларида ҳайрат, катталарнинг юзларида эса орзу-умидларнинг порлаши сезилади.  

Охирги йилларда туманда агротуризм ва экотуризмни жонлантириш орқали ички ва ташқи сайёҳлар учун алоҳида муҳит яратишга ҳаракат қилинмоқда. Келажакда эса ҳаво шарлари фестивали, туризм йўналишлари бўйича махсус фото-турлар ҳам ташкил этиш мўлжалланяпти. 
Демак, Учқўрғон фақат вилоятимиздагина эмас, балки бутун минтақа учун инновацион агротуризм марказига айланади.
Парвоз қилган ҳаво шари  орзулар, янги лойиҳалар ва улкан имкониятлар тимсолидир.

Жаҳонгир ТЎХТАСИНОВ,
«Наманган ҳақиқати»нинг жамоатчи мухбири, 
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь