Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 12:22

ЮҚОРИ НАФАС ЙЎЛЛАРИ КАСАЛЛАНГАНДА...

  • 12.Апреля.2020
  • 9265

Инсон билан табиат – бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун ҳам улар ҳамиша бир-бирига таъсир ўтказади. Чунончи, ҳаво ҳарорати, намлиги,  шамол ва қуёш нури одам организмида хуш ва нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради. Бу эса турли касалликларга сабаб бўлади.

Масалан, ҳавонинг совуши тананинг қаршилигини камайтириб, уни шамоллаш билан боғлиқ хасталикларга берилувчан қилиб қўяди. Масалан, нафас йўлининг яллиғланиши куз ва қишда, эрта баҳорда кўп учрайди. Айниқса, буни чиниқмаган, нимжон болалар ва катталарда  кузатиш мумкин.

Ринит, лорингит фарингит, трохид ва бронхит – совуқ фасл касалликларидир. Аксарият беморлар унга эътибор бермасдан оёқда ўтказадилар. Ваҳоланки, бу хил шамоллаш хунук асоратлар қолдириши мумкин.

Юқори нафас йўллари каслликларини даволашда дори воситаларидан ташқари ўсимликлардан олинган ва тайёрланган дорилар кўпроқ аҳамиятга эга. Чунки, унинг  кучи унчалик катта бўлмаса ҳам ножўя таъсири кам бўлади. Бундай шифобахш ўсимликларнинг тури элликдан ортиқ. Баъзилари балғам кўчирувчи, йўтални қолдирувчи ва кўкракни юмшатувчи хоссага эга бўлса, бошқаси бактерияга қарши кучли таъсир кўрсатади. Қуйида ана шулардан айримларини тавсия этамиз:

Анжир

Тиббиётнинг отаси Абу Али ибн Сино анжир мевасини балғам кўчирувчи ва  йўтал қолдирувчи восита сифатида кўллаган. Балғам кўчириш ниятида унинг мевасини ейиш буюрилган. Йўталда, хусусан, кўк йўталда янги мевасини ёки қоқисини сутда қайнатиб ичиш тавсия қилинади.

Мойчечак

Мойчечак – энг оммавий, машҳур гиёҳлардан. Тиббиётда унинг гулидан фойдаланилади. Гулидан тайёрланган дамлама юмшатувчи антисептик ва яллиғланишга қарши доридир. Оғиз ва томоқ шиллиқ пардалари яллиғланганда чайиш учун ва терлатувчи дори сифатида ичиш мумкин. Қайнатма тайёрлаш учун 1 стакан сувга 15-20 грамм гул тўплами солинади ва 5 дақиқа қайнатиб, 3-4 маҳал 1-2 қошиқдан ичилади ва томоқ чайилади.

Тут

Табобатда тут меваси ва шираси билан оғиз ва томоқдаги шишлар даволанган. У билан истима ҳам туширилган. Меванинг қайнатмаси қуйидагича тайёрланади: 1 стакан сувга 10-15 грамм тут меваси солиниб, 15 дақиқа қайнатилади ва 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади. Оғиз ва томоқни чайиш ҳам яхши самара беради.

Тоғ райҳони

Фармацевтикада тоғ райҳонининг ер устки қисмидан фойдаланилади. Ўсимлик гуллаган даврида ўриб олинади ва соя жойда қуритилади. Ундан тайёрланган дамлама нафас қисиши, ўпка сили ва бронхит касалликларида йўтални тўхтатувчи, балғам кўчирувчи ва терлатувчи дори сифатида ишлатилади. Дамлама тайёрлаш учун 1 стакан қайнаган сувга 15 грамм райҳонни солиб, 2 соат дамлаб қўйилади. Кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.

Муяссар ТЎХТАСИНОВА,

Наманган шаҳридаги 1-шифохона физиотерапия бўлими мудири.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь