Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 05:10

Ҳужжатлар

ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДА АЛОҲИДА ЎРНАК КЎРСАТГАН ХОДИМЛАРДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

  • 30.Сентября.2020
  • 942

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

 

Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан

Юлдашева Файзихон Араповна - Норин туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Наманган вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Зайнутдинова Муйнисхон Исмоиловна - Чуст туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Мирзамова Мавсуда Абдукаххаровна - Наманган шаҳридаги 82-умумий ўрта таълим мактаби директори, Наманган вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Усманов Абдулхай Патхиддинович - Тўрақўрғон туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Юсупов Абдурашид Самадович - Наманган туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Бегматов Исмоилжон Абдуллаевич - Косонсой туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Вахобов Азимжон Абдумуталович - Учқўрғон тумани ҳокими, Наманган вилояти

Ражапов Вохобжон Туражанович - Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи

Юсупова Хилола Каримжановна - Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи

«Шуҳрат» медали билан

Гулматов Баходир Хабибуллаевич - Наманган шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Давлатов Абдуллажон Абдуламидович - Чортоқ туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 8-Б синф раҳбари, тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси, Наманган вилояти

Рахимова Шалолахон Обитжоновна - Поп туманидаги 50-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Наманган вилояти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                    Ш. МИРЗИЁЕВ.

2020 йил, 30 сентябрь

Тошкент шаҳри.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь