Қисқа сатрларда

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

19 April, 2024, 07:32

Жамият

1 ЯНВАРДАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН БИР ҚАТОР ҲУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ

  • 04.Января.2022
  • 622

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда қуйидаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Сўралмайдиган ҳужжат ва маълумотлар рўйхати:

▪️ тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумоти;

▪️ лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумот;

▪️ давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумот;

▪️ қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумот;

▪️ кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот;

▪️ жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумот;

▪️ олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумот;

▪️ жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумот;

▪️ жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумот;

▪️ фуқаро "Ёшлар дафтари" ёки "Аёллар дафтари"да мавжудлиги тўғрисида маълумот;

▪️ ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

▪️ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот;

▪️ молиявий ҳисоботлар нусхалари;

▪️ жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотнома;

▪️ ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь