Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 07:55

Жамият

20 НАФАР ВАҚТИНЧА ИШСИЗ АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ ИШЛИ БЎЛДИ

  • 22.Сентября.2021
  • 582

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими ва шаҳар  прокуратураси ҳамкорлигида алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бунда асосий эътибор узоқ вақтдан бери турли сабаблар билан алимент тўламаётган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга қаратилди. Асосийси, мунтазам равишда ўтказиб келинаётган иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилар учун ярмарканинг бу галгисида 20 нафар фуқаронинг бандлиги таъминлашга эришилди.

 Наманган юридик техникумида ташкил этилган ярмаркада вилоят марказида фаолият кўрсатиб келаётган 10 дан ортиқ корхоналар 300 та иш ўринлари билан иштирок этишди. Дастлаб бўлим давлат ижрочилари “маҳаллабай” тизими орқали ишсиз алимент тўловчилар муаммоларини ўрганишди.

Шундан сўнг, уларни ярмаркага таклиф этишди. Ярмаркага ташриф буюрган 50 нафар ишсиз фуқарога “Наманган тўқимачи”, “Арт софт холдинг”, “Мерримед фарм” каби йирик масъулияти чекланган жамияти мутасаддилари яратилган қулай меҳнат шароитлари, ойлик маошлар ва бўш иш ўринлари  ҳақида маълумот беришди.  

Масалан, Наманган шаҳрининг Зарафшон маҳалласида истиқомат қилувчи Зокиржон Ҳожиев оилавий келишмовчилик туфайли турмуш ўртоғи билан ажрашган. Суд қарори билан бир нафар фарзандига алимент тўлаши белгиланган. Бироқ, муқим иш ўрни йўқлиги боис алимент тўлашда муаммолари бор эди. Ўтказилган ярмарка давомида “Наманган тўқимачи” МЧЖ га ишга қабул қилинди.

Асосийси, мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими жорий йилнинг ўтган даврида айнан ишсиз бўлган икки юздан ортиқ алимент тўловчиларни турли корхона ва ташкилотларга ҳамда мавсумий ишларга қабул қилинишида кўмаклашди.

Акмалжон ИКРАМОВ,

МИБ Наманган шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь