Қисқа сатрларда

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

19 April, 2024, 09:46

Жамият

АҲОЛИГА БЕПУЛ ЖЎЖАЛАР ТАРҚАТИЛДИ

  • 20.Июня.2020
  • 1018

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати томонидан исм-шарифини сир тутган тадбиркор билан ҳамкорликда карантин шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда паррандачиликни ривожлантириш мақсадида акция ўтказилди. Бу ҳақда Федерация ахборот бўлими хабар берди.

2020 йилнинг 16-18 июнь кунлари ташкилотнинг расмий телеграм каналида эҳтиёжманд аҳолига бепул жўжалар тарқатилиши ҳақида эълон берилди ҳамда паррандачиликни ривожлантиришга қизиқиши бор мурожаатчиларнинг шахсий маълумотлари @IstemolchiOnlineBot боти орқали рўйхатдан ўтказилди. Ҳар бир эҳтиёжманд оилага 20 донадан жами 15 мингта жўжалар текин тарқатилди. Федерациянинг расмий ботига шундай акциялар яна давом эттирилишини сўраб мурожаат қилганларнинг сони ортиб бораётганлиги сабабли яқин кунларда яна катта миқдорда жўжалар бепул тарқатиш режалаштирилмоқда.

— Бу орқали биз карантин шароитида эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш ҳамда хонадонларида паррандачиликни ривожлантиришлари учун оз бўлса-да ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз, — дейди Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати раҳбари Ҳусанбой Алиев.
 

“Халқ сўзи”дан олинди

Энг кўп ўқилганлар

Календарь