Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

29 March, 2024, 01:07

Жамият

ҚАРЗДОР КОРХОНАДАН 16 НАФАР ХОДИМНИНГ ИШ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

  • 15.Декабря.2021
  • 506

Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан 16 нафар фуқаронинг 148,7 млн. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг “Мингбулоқ пахта тозалаш” АЖ меҳнат шартномаларини бузиб, 16  нафар ишчи-ходимнинг иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бермагани юзасидан киритилган даъво аризаси кўриб чиқилган.

Суд корхонага ишчи-ходимларнинг ўз вақтида тўланмаган жами 148 млн. 710 минг 899 сўмлик иш ҳақларини тўлаб бериш бўйича суд буйруғи чиқарган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 20 сентябрь  куни келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бюронинг  туман бўлими томонидан “Мингбулоқ пахта тозалаш” АЖ ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномасига асосан иш ҳақлари тўлиқ ундириб олинди. Ходимларнинг иш ҳақлари банк пластик карталарига тўлиқ ўтказиб берилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.  

Аъзамжон ДЕҲҚАНОВ,

МИБ Мингбулоқ туман бўлими бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь