Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 08:55

Жамият

АҚШНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА КЕЛДИ

  • 25.Сентября.2021
  • 596

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Наманган вилоятига келди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов билан учрашувда элчининг Наманганга ташрифи Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги даври доирасида кўп томонлама муносабатлар ва мулоқотнинг ривожланиши исботи экани қайд этилди.

Элчи самимий қабул учун миннатдорлик билдирар экан, Ўзбекистонда, айниқса, Наманганда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи йўлида инвесторларга яратилаётган шарт-шароитлар эътирофга лойиқ эканини таъкидлади.

Томонлар иқтисодиёт, инвестиция, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Дэниел Розенблюм Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент археологик мажмуасида бўлиб, очиқ осмон остидаги ушбу мажмуанинг олис тарихи, обидани қайта тиклаш ва туризм манзилгоҳига айлантириш борасидаги режалар ва амалий ҳаракатлар билан танишди.

Элчи шундан сўнг Наманган давлат университетига ҳам ташриф буюрди. Олийгоҳида унга университет тузилмаси, факультетлар ва таълим йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Д. Розенблюм биотехнология факультетида дарс жараёнини кузатди. Инглиз филологияси факультетида эса “Language aspect” фанидан дарс машғулотида талабалар билан суҳбат қурди. Сўнгра университетдаги замонавий ахборот-ресурс маркази ва IТ-Pаrk билан танишди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь