Қисқа сатрларда

Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Муносабат: Конституция – инсон қадри учун

МИБ: Қарз тўланмагани учун "Ласетти" ва "Малибу" хатланди

Мақомга муносиблик масъулияти ёки сафардан ташқари даҳмазалар

27 June, 2022, 08:48

Жамият

Австрия банки Намангандаги тиббий лойиҳаларни молиялаштиради

  • 11.Мая.2022
  • 326

Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда Австрия билан ўзаро ҳамкорлик ривожлантирилади.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов раҳбарлигидаги делегация кўп томонлама ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун музокаралар олиб бориш, ўзаро манфаатли шартномалар имзолаш мақсадида Австрия Республикаси пойтахти Вена шаҳрига борди.

Делегациянинг UniCredit Bank Austria департаменти директори Дорис Пигниттер билан учрашуви бўлиб ўтди. Австриянинг энг йирик банки Наманган вилоятидаги лойиҳаларни молиялаштиришга тайёр эканини билдирди.

UniCredit Bank Austria AG’нинг жами активлари 33,4 млрд. евродан ортиқни ташкил этади.

Дорис Пигниттер UniCredit Bank Austria AG томонидан Австрия назорат банки (OeKB) билан ҳамкорликда Австрия компанияларининг Ўзбекистондаги фаолияти доирасида экспорт ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича тақдим этилаётган хизматларнинг доираси кенг эканини таъкидлади.

Икки томонлама муносабатлар ривожига янги суръат бағишлаш мақсадида UniCredit Bank Austria AG департамент директори ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Наманганда айниқса, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хусусан мамлакат Президентининг ташаббуси ва ғамхўрлиги билан тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун узоқ муддатли ва фоизсиз қарз бериш имконига эга бўлган Австриянинг энг йирик банки билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқлиги, бу эса нафақат вилоят, балки Фарғона водийсида замонавий юрак жарроҳлиги амалиётига муҳтож ватандошларимиз учун ҳаётий муҳим масала эканини алоҳида қайд этди. Шундан сўнг, қиймати 8,8 млн. евролик Наманган кардиология марказини модернизация қилиш бўйича тақдимот бўлиб ўтди.

Шунингдек, Австриянинг энг йирик банки UniCredit Bank Austria AG департамент директори билан Наманган вилоят травматология марказини модернизация қилиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилди.

Аввалдан тайёрланган ва ўзаро дўстона руҳда кечган музокаралар натижасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь