Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 01:27

Жамият

БОЛАЛИКНИНГ УЛКАН ҚАЛБИ

  • 24.Июня.2020
  • 1099

Фарзандлар жаннатнинг гулу чечакларидир, дейилади улуғларимизнинг китобларида. Ҳаққи рост. Аммо фарзандлар нафақат орзу-хаёлларимизнинг балки кундалик ҳаётимизнинг, борлиқ орзуларимизнинг безаги.  Касбим тақазоси билан ҳамиша болажонлар даврасидаман, улар билан мунтазам мулоқотда бўламан. 

Коронавирус пандемияси болажонларимиз фикратига ҳам ўзига хос тасаввурлар солди. Онлайн тартибдаги таълим жараёнларида мен болажонларнинг митти қалбида улкан жасоратларни, буюк орзу ва умидларни яқоол кўрдим. Айтиш ўнғайсизроқ бўлса-да, тан олишимиз керакки, “Уйда қолинг” тартибига мувофиқ болажонларнинг ота-оналари, ака-сингиллари билан бирга бўлишлари таълим олиш масъулиятини мустаҳкамлади, десам муболаға эмас. 
Янгича тартибдаги услублар орқали биз муаллимлар нафақат ўқувчиларимиз билан, айни вақтда ота-оналар билан ҳам  бирдек ишладик. Ўқувчиларимизнинг оилаларидаги муҳит билан яқинлашдик. Зукко болажонлар топқирлик қобилиятини тўлақонли  ишга солиб, дарс машғулотларини пухта ўзлаштиришга ота-оналари ва  бошқа яқинларини ҳам жалб этишди.  Аксарият ўртамиёна ўзлаштирувчи ўқувчилар атрофидагиларининг ёрдамида  дадиллашиб. Мавзуларни кутилганидан ҳам кенгроқ қамровда ўзлаштиришга муваффақ бўлишдики, “Мақтов ёрлиғи”билан тақдирладик. 
Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда болажонларимизнинг уйларига бориб, суҳбатлар ўтказдим. Шундай масъулиятли жараёнларда эътиборимни тортган айрим фикрлар мени кўп ўйлантирди.
- Ўқитувчи-тарбиячиларга тўзим берсин, дейишди аксар ота-оналар. - Болаларни мактаб, боғча тинчитар экан. Баъзан уларнинг ҳарҳашаларидан “дод” деб бақиргим келади...
Арзимас сабаблар билан ўқитувчилар  шаънига тегиб қўядиганлар ҳам гап-сўзларини ўйлаб гапирадиган бўлишди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Танзила Норбаева бу масалада жуда ўринли мулоҳазаларни билдирдилар. 
Энг муҳими масофадан карантин даврида чекка ҳудудлардаги ўқитувчилар ҳам ўқитишнинг ноанъанавий усулларидан фойдаланишни, ижодий изланишни, новаторликни, замонавий технологиялар асосида ишлашни ўргандик.
Таътил бошланган бўлишига қарамай ўқувчилар билан мунтазам ишлаш, уларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланиш давом этмоқда.  Янги ўқув йилини мактабларда бошласак, ўқувчи болажонлар нинг фанларни янада пухта ўзлаштиришларига берадиган эътиборимиз доимий ва давомли бўлса деган тилакларимизни ота-оналар билан ўртоқлашмоқдамиз. 
Карантин билан боғлиқ тартиб-қоидаларга риоя қилишни канда қилмаган ҳолда фарзандларимиз билимларини ўстириш, уларни санитария-гигиенага доимий амал қилишларини таъминлаш ҳаммамиздан янгича эътиборли муносабатни талаб қилмоқда. Зеро, болага “бола-да” деган эскича қарашларимизни ўзгартириб, уларнинг улкан қалбидаги орзу-мақсадлар рўёбига ҳисса қўшишимиз керак.

Азиза ХОЛИҚОВА,
Чортоқ туманидаги 46-мактабнинг бошлангич синф ўқитувчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь