Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 07:42

Жамият

БОЖХОНА ХОДИМИ, «ЖАСОРАТ» МЕДАЛИ СОҲИБИ РАҲМОНЖОН ҚЎЧҚОРОВ: "ОТАМНИНГ ОРЗУЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРМОҚЧИМАН"

  • 26.Января.2021
  • 1284

Юртимизга чегара ҳудудларидан кириб келаётган ҳар қандай турдаги ноқонуний товарлар, гиёҳвандлик моддалари савдо айланмасининг олдини олиш божхона ходимлари зиммасида. Бу борада соҳа ходимлари чегара постларида туну кун ҳушёр ва огоҳ, хизмат вазифаларини сидқидилдан амалга ошириб келмоқдалар. 
Раҳмонжон Қўчқоров ҳам мана 12 йилдирки, республикамиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 
У 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтининг божхона ҳуқуқи йўналишини тамомлаб, қўмитанинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси «Қизил тол» ҳаракатдаги божхона пости инспектор-суриштирувчи лавозимида хизмат фаолиятини бошлаган. Бир неча муддат бошқарма контрабандага қарши курашиш бўлимининг ТИФ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларига қарши курашиш гуруҳи тезкор вакили, сўнг мазкур бўлимнинг ахборот-таҳлил гуруҳи катта тезкор вакили, «Наманган аэропорти» чегара божхона постининг контрабандага қарши курашиш гуруҳи катта тезкор вакили, 2016 йил май ойидан 2018 йил апрель ойига қадар Контрабандага қарши курашиш бўлими бошлиғи ўринбосари – контрабанда ва наркотрафикка қарши курашиш бўлинмаси катта тезкор вакили лавозимларида хизмат қилди.
Ҳозирги кунда эса бошқарманинг «Поп» чегара божхона постида фаолият олиб бормоқда.
Ўтган 12 йил давомида божхона ходими Р. Қўчқоровнинг шахсан ташаббускорлиги, фидойилиги ва бўлим ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида 174 та ҳолатда умумий қиймати 7 млрд. 967 млн. сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган товар-моддий бойликларнинг республикамиз ҳудудига ноқонуний равишда кириб келиши ва тарқалишининг олди олиниб, 56 та ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилишига эришилган.
Ўз навбатида Раҳмонжон жонбозлик кўрсатгани, хизмат вазифасини виждонан бажарганлиги учун бир неча маротаба Давлат божхона қўмитаси ва вилоят божхона бошқармасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган. 
Шунингдек, мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги, миллий манфаатларимизни химоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғидаги мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун Раҳмонжон Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 августдаги Фармони билан «Жасорат» медали билан мукофотланди. 
Халқимизда «От изини той босар» деган нақл бор. Раҳмонжоннинг отаси Бурхон Қўчқоров ҳам божхона соҳасида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган. У 1994 йилнинг 6 майига ўтар кечаси бир гуруҳ террорчи шахслар томонидан ваҳшийларча ўлдириб кетилган эди. Унинг фидокорона хизматлари давлатимиз томонидан муносиб эътироф этилиб, хотираси абадийлаштирилган.
– Бу кунларни раҳматли отам кўролмай кетдилар. Таскин шуки, отамнинг ишларини давом эттириб, халқимга, она Ватанимга хизмат қилмоқдаман, – дейди Раҳмонжон.
Ҳа, орамизда қалбига эзгуликни жо этиб, ҳалоллик, садоқат ва аҳдга вафони касби камол этган инсонлар кўп. Биз улар билан фахрланамиз. 

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь