Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 08:19

Жамият

ФАРЗАНДИНГИЗ МУТОЛАА ҚИЛЯПТИМИ?

  • 20.Июня.2020
  • 1042

Ёшлар бугунги глобаллашув асрида ахборотларнинг сарасини танлай олиши жуда долзарб масалага айланиб бормоқда. 

Ёшларимизда ҳуқуқий жавобгарликни сезиш, қатъий интизом туйғусини юқори савияда шакллантириб бориш лозимдир. Ижтимоий тармоқлар ва айрим сериаллар орқали ёшларимиз "Оммавий маданият" таъсирига тушиб қолаётганликлари ҳам сир эмас. Айримларининг кийинишида, юриш-туришида, гап-сўзида ва саломни унутиб юборашаётганлигида ҳам юқоридаги сабаблар катта ўринни эгалламоқда. Ҳатто катталарга, устоз-мураббийларига ва ота-оналарига ҳам гап қайтаришгача боришмоқда. Ўзини улғайиб, вояга етгандек ҳис этишмоқда. Аммо улар қанчалик телефон ва интернет титкиламасин, китоб ўқиганчалик билимга эга бўла олишмаяпти. Ҳозир кўчага чиқиб кузатинг: катта йўлда қулоғига қулоқчин (наушник) таққан, телефонда гаплашаётган, телефонига қараб атрофидагиларни унутиб кетаётган ёшларга кўзингиз тушади. Қаёққа қараманг: кўчами, хиёбонми, машинами, автобусми шу аҳвол. Афсуски, телефон ўрнига "Ўтган кунлар", "Темур тузуклари", "Алпомиш" сингари китобларни берилиб ўқиб кетаётган ёки олиб кетаётган ёшларни учратиш қийин. 
Шу ўринда, Президентимиз таъбири билан айтганда, "Ҳаммамизга яхши аён бўлиши керакки, "ахборот асри" деб ном олган ХХI асрда ҳеч қайси давлат ёки жамият ўзини темир девор билан ўраб ололмайди. Айни пайтда аҳвол шундай экан, деб қўл қовуштириб ўтириш ҳам тўғри келмайди. Бундай таҳдидларга жавобан биз ҳам содда бўлмасдан зарур чора-тадбирларни кўришимиз керак".

Муаззам УСМОНОВА,
Чуст туманидаги 13-мактаб ўқитувчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь