Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 06:27

Жамият

ФАВВОРАЛАР ЧЎМИЛИШ УЧУН ЭМАС – МУТАХАССИС ТАВСИЯСИ

  • 12.Июня.2021
  • 731

Ёзнинг жазирама кунларида инсонлар соя-салқин жойларга талпинади. Айниқса, бундай пайтда мазза қилиб чўмилиш танага ҳузур бағишлайди. Сузишнинг инсон саломатлигига фойдаси ҳам катта. Мунтазам сув спорти билан шуғулланиш эса ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом бўлишга ёрдам беради. Аммо сув ҳавзаларига боришдан аввал баъзи жиҳатларга эътибор қаратиш муҳим.

Ҳозирда туман  СЭОМ ва ЖС ходимлари билан ҳамкорликда сузиш ҳавзалари доимий равишда назоратдан ўтказиб бориляпти. Режали текширувлар давомида сув таркиби микробиологик, кимёвий ва паразитологик кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилинмоқда ва унинг натижаси талабга жавоб бермаса тегишли корхона, ташкилот раҳбарларига талабномалар юборилмоқда. Қайта текширув ўтказилиб, сув таркиби санитария меъёрларига жавоб берсагина бассейнларнинг ишлашига рухсат бериляпти.
Сунъий сув ҳавзасида назоратчилар келганларнинг саломатлиги борасидаги маълумотномасиз чўмилишга рухсат бермаслиги лозим. Тиббий кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги рухсатнома 3 кунгача амал қилади. Сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилишдан олдин киши зарурий кўрсатмаларга амал қилиши ва албатта, махсус кийимлардан фойдаланиши лозим.

Сув ҳавзасига тушганда яна қуйидагиларга эътибор бериш керак:
• бассейнларнинг кафеллари сирпанчиқ бўлса, бу сувнинг эскирганидан далолат беради; 
• фарзандингизни катталар учун мўлжалланган сув ҳавзаларида чўмилтирманг;
• бассейн суви 22-23 даражадан ошмаслиги лозим;
• совуқ сувда чўмилиш томир тортишишига олиб келишини унутманг;
• фавворалар чўмилиш учун эмас, балки ушбу ҳудуддаги микроиқлимни мўътадиллаштириш ва шаҳар ҳуснига чирой қўшиш мақсадида фойдаланиладиган иншоот ҳисобланади. Аксарият фаввораларнинг суви айланма тарзда ишлайди ва кун бўйи махсус механизмлар ёрдамида айлангани учун унинг таркиби ифлосланади. Бундан ташқари, манзарали фаввораларнинг сув отиб берувчи темир мосламалари бола чўмилаётган пайтда унга тан жароҳати етказиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Шундай экан, чўмилиш қоидаларига амал қилган ҳолда мароқли дам олинг.

Алижон СОБИРОВ,
Косонсой тумани ФВБ ходими, катта лейтенант.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь