Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

19 April, 2024, 12:51

Жамият

Фуқаролар йиғини раисини сайлаш тартиби қандай?

  • 04.Апреля.2022
  • 605

Жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонун билан сайлов муносабатлари тартибга солинган.
Фуқаролар йиғини раисини сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар эга бўлади.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар сайловда иштирок этиши мумкин эмас. Унда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Фуқароларни сайловда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга таъсир кўрсатишга, шунингдек, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши шарт. Қолаверса, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши ҳам инобатга олинади.
Фуқаролар йиғини раисини сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилади.
Фуқаролар йиғини раиси сайлови бўйича овоз бериш ўтказилаётганда фуқаролар йиғини иштирокчиларига сайлов бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан берилади.
Агар фуқаролар йиғини раиси сайловида фуқаролар йиғинида иштирок этувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади. Фуқаролар йиғини раиси сайлови фуқаролар вакилларининг йиғилишлари ўтказилган тақдирда, агар йиғилишда ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар вакилларининг учдан икки қисмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.
Фуқаролар йиғини раиси сайлови давомида ёки овозларни санаб чиқишда йўл қўйилган ва овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар туфайли сайлов суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин.
 «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонун билан Миллий қонунчилик базаси Lex.uz орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Наима ЯДИГАРОВА,
вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь