Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 11:48

Жамият

ГАЗ ЖИҲОЗЛАРИ СОЗ БЎЛСИН

  • 20.Июня.2020
  • 1024

- “Халқ давлат идораларидан рози бўлса, юртда унум-барака бўлади. Ҳар бир ишни адолат тарозисига солиб иш кўрмоқлик, давлат ишониб топширган хизмат ваколатини суиистеъмол қилмаслик лозим”, - дейди “Ҳудудгаз Наманган масъулияти чекланган жамияти бўлим бошлиғи И. Мамаджанов.

Бугун дунё аҳли коронавирус деган балога қарши курашмоқда. Уни юқтириб олмаслик, бошқаларга тарқатмаслик мақсадида мамлакатимизда карантин эълон қилинган ва у давом этмоқда. Уйда қолган аҳолининг ёқилғи – энергияга бўлган эхтиёжи бир мунча ортди. Буни эътиборга олган “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖнинг “Косонсойтумангаз” филиали ходимлари ҳам истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ бир меъёрда етказиб беришнинг уддасидан чиқмоқдалар. Жумладан, “Навбаҳор” МФЙ аҳолиси хонадонларида ҳам табиий газ таъминоти жуда яхши.

Суюлтирилган газ билан таъминланувчи истеъмолчиларга газ баллонлари айланма баллон орқали, жадвал асосида узлуксиз тарқатилмоқда. Шунинг билан бирга карантин қоидаларига амал қилган ҳолда аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозларига сифатли техник хизмат кўрсатилмоқда.

- “Куни кеча туманнинг Қўқимбой қишлоғи “Бўстон” МФЙда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, маҳаллада яшовчи А. Тошматов ҳамда М. Каримов хонадонларида газ жиҳозларини созлаш ишларини олиб бордим”, – дейди уй ичи хизмати ходими Муродилло Тожибоев. – “Бундай ишларни қўл учида бажариб бўлмайди. Яхши, сифатли ишлаганни истеъмолчи билади...”

Бугунги кунда табиий газ тортилган қувурлар, газ анжомларини сифатли бўяш бўйича муҳим тадбирлар кўрилмоқда. Бу билан газ қувурлари, анжомларини ёғин-сочинлар ва бошқа ташқи таъсирлар сабаб занглаши, яроқсиз ҳолга келишининг олди олинса, иккинчи томондан бу – маҳалла кўчалари файзига файз қўшади.

Бу ишларнинг туб негизида халқимизнинг оғирини енгил қилиш, одамларнинг яшаётган умридан рози қилишдек эзгу мақсад мужассам.

- “Мустақил Ўзбекистоннинг янги даври нафаси ҳар бир хонадонга кириб бормоқда,” - дейди косонсойлик Зулфия Хўжабекова. - “Халқнинг дарди тингланмоқда. Орзу-интилишларимиз бесамар кетмаяпти, умид-мақсадларимизни рўёбга чиқаришда газ ходимларининг ҳам меҳнати яққол кўзга ташланяпти.”

Дарҳақиқат, одамларнинг турмуш тарзи кундан-кунга яхшиланаётгани айни ҳақиқат. “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ ходимлари бу ишлардан асло четда қолмайди. Улар доимо эл хизматида бўлишдек улуғ ниятни дилларига жо айлаганлар...

“Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ матбуот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь