Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 08:15

Жамият

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАМАНГАНДА ЯНГИДАН ҚАД РОСТЛАЁТГАН МАКТАБЛАРДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

  • 24.Июня.2020
  • 965

Келажагимиз эгаларининг илму маърифатли инсонлар бўлиб улғайиши Давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида. Бу борадаги умумтаълим мактабларидан мукаммал ва мустаҳкам пойдеворни қўйиш мақсадида мамлакатимизда замонавий ва қулай имкониятлар яратилмоқда. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Наманган шаҳрида янгидан бунёд этилаётган умумьаълим мактаблари, улардаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Дастлабки манзил инвестиция дастури асосида 7 млрд. 626 минг сўм эвазига “Баркамол авлод” МФЙ ҳудудида янгидан барпо этилаётган 315 ўринли мактаб бўлди.

Халқ таълими вазири таълим муассасасини кўздан кечириб, ушбу илм маскани истиқбол эгаларини озод юрт эртасига муносиб камол топтирувчи иқтидорлилар даргоҳи бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Бунинг учун, энг аввало, бунёдкорлик ишлари замонавий талаблар асосида мукаммал амалга оширилишини билдириб, қурилиш ишларини сифатли бажарилиши юзасидан масъул-мутасаддиларга топшириқ ва зарур кўрсатмалар берди.

Шаҳардаги 15-умумий ўрта таълим мактабини жорий йил 108 нафар битирувчи тамомлади. Шундан 36 нафари олий таълим муассасасига ўқишга киришга аҳд қилган. 12 нафари касб-ҳунар техникуми ва коллежларда ўқиш истагида бўлса, 60 нафар ёшлар ҳунар ўрганиш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи.

Эътиборлиси, 20 нафар битирувчи ҳозирнинг ўзида “ART SOFT HOLDING” корхонасига ишга қабул қилинган. Вазир ушбу илм даргоҳида ҳам бўлиб, мактаб мутасаддилари билан мулоқот чоғида 500 дан ортиқ ўқувчини қамраб олган тикувчилик, пазандачилик, чилангарлик, дурадгорлик ва уй ҳамшираси каби тўгараклар фаолияти билан танишар экан, янги ташаббуслар ва замонавий, илғор усул ва услубларни татбиқ этиш ҳамда бу борада “Наманган намунаси” ни Республикада оммалаштириш бўйича топшириқлар берди.

Навбатдаги манзил замонавий архитектура талаблари ва шаҳарсозлик мезонлари асосида “Мустақилликнинг беш йиллиги” МФЙ ҳудудида янгидан бунёд этилаётган умумтаълим мактаби бўлди. Иншоот 2 гектардан ортиқ майдонни қамраб олган бўлиб, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари учун Инвестиция дастурига биноан давлат бюджетидан салкам 8,7 млрд. сўм йўналтирилган.

Шерзод Шерматов мутасаддилар билан биргаликда 2 қават, 420 ўриндан иборат илм масканида, шунингдек, 15 та синф хонаси, 120 ўринли мажлислар зали, 100 ўринли замонавий ошхона, 60х30 ўлчамдаги очиқ стадион, 12х24 ўлчамдаги ёпиқ спорт залининг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. 60 нафар “Стандарт қурилиш таъминоти” корхонаси қурувчилари томонидан олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари август ойининг иккинчи ўн кунлигида ниҳоясига етказиш ҳамда мактабни янги ўқув йилига фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Халқ таълими вазири қурувчилар билан мулоқот чоғида мактаб қурилишида, энг аввало, сифатга эътибор бериш бўйича маслаҳат ва тавсияларини берди.

Жараёнлар билан танишиш асносида вазир Президентимизнинг ёшларга кўрсатаётган ғамхўрликлари самарасида наманганлик ўқувчи-ёшлар янги ўқув йилини мана шундай янги ва замонавий илм масканларида, ҳар жиҳатдан қулай шарт-шароитлар яратилган шинам синфхоналарда бошлашини айтиб ўтди. Ташриф давомида “Ахсикент” МФЙ ҳудида инвестиция дастури бўйича 7 млрд. 815 млн. сўм ҳисобига барпо этилаётган 315 ўринли мактабнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди ва зарур кўрсатмалар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида вилоят халқ таълими бошқармасида таълим мутасаддилари билан мулоқот ўтказилди.

Унда вилоятдаги умумтаълим мактаби битирувчиларининг олий таълим ҳамда касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш, умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, мактаблардаги педагогларнинг сифат таркиби, вилоят халқ таълими соҳасининг уч йиллик ҳисоботи, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан олиб борилаётган фаолият, Япония таълим-тарбия тизимининг илғор тажрибаларини вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларида тадбиқ этилиши, жорий йилда вилоятда ташкил этиладиган нодавлат умумтаълим мактаблари, ягона талаблар асосида мактабларни ва технология хоналарининг жиҳозланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар механизми таҳлил қилиниб, таълим сифатини ошириш, битирувчиларни ишга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь