Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 11:09

Жамият

ХОТИРА БОР ЭКАН – МИЛЛАТ БАРҲАЁТ

  • 09.Мая.2021
  • 686

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Шу кунларда юртимизнинг шаҳар ва туманларида, олис гўшаларида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 76 йиллиги байрами доирасида “Хотира бор экан – миллат барҳаёт”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” эзгу ғояларини ўзида ифода этган маънавий-маърифий тадбирлар, тантанали учрашувлар ўтказилмоқда.

Шонли сана муносабати билан бутун мамлакат миқёсида видеоселектор тартибида бўлиб ўтаётган байрам тадбирида нуронийлар, фронт қатнашчилари, вилоят фаоллари, секторлар ва ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари раҳбарлари, ёшлар Наманган шаҳридаги Чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида туриб иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам табриги кўтаринки руҳда қарши олди.

Наманган вилоятидан Иккинчи жаҳон уришига отланган 67 минг 833 мард ўғлондан 31 минг 500 нафари қирғинбарот жанггоҳларда мардларча ҳалок бўлди. 2 минг 26 нафари матонатли ватандошларимиз турли даражадаги орденлар билан қайтган. Жумладан, Соли Адашев, Набижон Мингбоев, Михаил Фаязов, Абдусаттор Раҳимов каби ўнлаб наманганлик ўғлонлар собиқ Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Бугунги кунда Наманган вилоятида 22 нафар уруш қатнашчиси, шунингдек, 1 минг 193 нафар меҳнат фронти фахрийси эъзоз ва эҳтиромда умргузаронлик қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари 12 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва Президент совғалари билан мукофотланди.

Вилоятда ҳар бир уруш фахрийси эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда уйлари таъмирдан чиқариб берилди. Байрам муносабати билан вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари тақдим этилди. Нуронийларнинг ҳар бирига тиббий патронаж ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, хусусан сиҳатгоҳ ва дам олиш курортларида саломатликларини мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратиб берилди.

Бундан ташқари мустақиллик йилларида Ватан олдидаги бурчига садоқат билан хизмат вазифасини адо этиш вақтида қурбон бўлган ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг 34 нафар ходимининг хотирасини ардоқлаш, уларнинг оила аъзоларидан хабар олиш, фарзандларига отасининг қахрамонлиги ҳеч қачон унутилмаслигини эслатиш мақсадида ҳокимликлар, секторлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари томонидан уларнинг уйларига йўқловлар уюштирилди.

Вилоятда 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбирлари давом этмоқда.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь