Қисқа сатрларда

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

23 April, 2024, 03:46

Жамият

Инсонпарварлик тамойили – амалда

  • 02.Июня.2023
  • 660

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 14-мақсадида “Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш” деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-299-сон қарори билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга моддий ёрдам бериш тартиби тасдиқланди.

Қарор билан қабул қилинган низомга кўра, пул маблағлари маҳкумлар озодликка чиққач уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш мақсадида «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» доирасида ажратилади.

Ёрдам пуллари ушбу масалани кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияларнинг қарорлари асосида берилади.

Кўмак олувчилар жазони ўтаб бўлганидан кейин 3 ой муддатда ишчи органга ўз лойиҳасини илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.

Лойиҳани молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани тайёрлаш қуйидаги мезонларга асосланади, яъни, бошламоқчи бўлган тадбиркорлик, меъморчилик ёки ҳунармандчилик фаолиятининг натижадорлиги ва даромадли эканлиги, маҳалла фуқаролар йиғинининг ижобий тавсияси, кам таъминланган ёки ёлғизлиги, қарамоғида ногиронлиги бўлган ёки вояга етмаган фарзанди борлиги, кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзанди борлиги ва моддий кўмакка муҳтожлиги, нотурар жойларда истиқомат қилаётганлиги.

Аввалроқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўташ даврида бажарилган ҳар қандай иш, агар ушбу иш учун ижтимоий солиқ тўланган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланиши таклиф этилганди. Мазкур лойиҳада жазони ўтаб бўлган шахсларга “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети” бериш таклиф қилинган. Шунингдек, озодликка чиққан шахсларни аҳолининг эҳтиёжманд тоифасига киритиш режалаштирилган.

Президентимиз таъкидлаганидек, “Қонун устувор - жазо муқаррар”дир. Шунинг учун жиноятчини жазолагандан, жиноятга йўл қўймаслик лозим.

Ҳозирги вақтда тергов ҳибсхоналаридаги шароитлар сақланаётган махсус контингент учун замон талабларига жавоб бера оладиган даражага етказилгани ҳеч кимга сир эмас. Бизнинг демократик давлатда барча ҳаракатлар қонун асосида олиб борилиши, ҳалқ давлатга эмас, давлат ҳалққа хизмат қилиши тамойили асосида ишлар кундан кунга ривож топмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари давлатимиз равнақи йўлида ўзининг хиссасини қўшиши, қонун устуворлигини таъминлашда жонкуяр бўлмоғимиз даркор. Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, жиноят содир этган шахсларни аниқлаш ва унга қарши курашишда орамиздаги ушбу тоифадаги шахсларни аниқлашда биргаликда давлатимизга ёрдам беришимиз керак.

Шуҳратжон МАДХОЛИҚОВ,

Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратураси тингловчиси, майор.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь