Қисқа сатрларда

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

23 April, 2024, 09:55

Жамият

КИМЛАР АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ИШОНЧНОМАСИЗ БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА?

  • 11.Августа.2021
  • 828

Хабарингиз борми?



2019 йил 9 сентябрда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. 
Мазкур Фармонга асосан, айрим битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди. Хусусан, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди. Эндиликда транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқаришлари мумкин. Бунда транспорт воситаси эгасининг талаби билан суғурта компаниялари томонидан суғурта полисида қариндошлик даражаси кўрсатилади. 
Шунингдек, қарор билан суғурта полиси бланкасининг янгиланган шакли тасдиқланди. Қарор билан Йўл ҳаракати қоидаларига (киритилган ўзгартиришларга кўра, ДЙҲХХ органлари томонидан суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлардан транспорт воситасини бошқариши ҳақида ишончнома ҳамда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Ҳабибулло РАҲМАНОВ,
Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь