Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 04:09

Жамият

Маҳалла хотин-қизлар фаоли: унинг касбий компетентлигини оширишда олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик

  • 04.Августа.2022
  • 830

Маҳалла аҳолисининг асосий таркибий қисмини хотин-қизлар ташкил қилади. Шу боис маҳаллаларда  фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинган. Маҳалла тизимида хотин-қизлар билан ишловчи мутахассис қандай касбий  компетентлик сифатларга эга бўлиши зарур, деган  савол туғилиши табиий. 

Дастлаб икки муҳим тушунчалар: «компетентлик» ва «касбий компетентлик» тушунчаларининг моҳиятини англаб олиш даркор. Педагогик манбалардан бирида «компетентлик» тушунчаси когнитив жиҳатдан «шахснинг таснифи» дея талқин қилинади. Яъни, компетентлик – шахснинг доимо ўсиб борувчи таснифи бўлиб, реал ҳаётий вазиятларда юзага келган муаммоларни ечиш қобилияти, ўз билими, ўқув ва ҳаётий тажрибалари, қадриятлари ва қизиқишларини унга сафарбар этиш имкониятлари.

«Компетентлик» тушунчаси жуда кўп ҳолатларда таълим билан узвий боғлиқликда ўрганилган. 

«Касбий компетентлик» тушунчаси эса «мутахассиснинг тегишли соҳа бўйича ҳар қандай шароитда муайян ўз зиммасидаги касбий вазифаларини ҳеч бир зўриқишсиз юқори самарадорлик асосида бажара олиши» тарзида намоён бўлади ва асосий эътибор касбий вазифаларнинг бажарилишига қаратилади. Мазкур фикрлар маҳалла тизимида хотин-қизлар ишлари бўйича фаолият олиб бораётган мутахассиснинг касбий компетентлиги хусусидаги қарашларнинг ойдинлаштиришга ёрдам беради. Бунда, энг аввало, мутахассис томонидан бажариладиган вазифалар тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлиш талаб қилинади.  

Маҳалла тизимида хотин-қизлар ишлари бўйича фаолият олиб бораётган мутахассис (хотин-қизлар фаоли)нинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган: хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш; хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилади; «Аёллар маслаҳат кенгашлари» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш; хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш.

Мазкур вазифалар ўз навбатида маҳалла тизимида хотин-қизлар ишлари бўйича фаолият олиб бораётган мутахассис (хотин-қизлар фаоли) томонидан ўзлаштирилиши зарур бўлган касбий компетенлик сифатлари – компетенцияларни белгилаб олишга имкон беради.

Маълумки,  маҳалла тизимида хотин-қизлар ишлари бўйича фаолият олиб бораётган мутахассис (хотин-қизлар фаоли) турли соҳаларнинг вакилларидир. Шу сабабли уларнинг ташкилотчилик, коммуникативлик,  лидерлик сифатлари, ижтимоий ва ҳуқуқий билимлари даражаси ўзаро мувофиқ эмас. Мазкур ҳолат  маҳалла тизимида хотин-қизлар ишлари бўйича фаолият олиб бораётган мутахассислар (хотин-қизлар фаоллар)нинг касбий компетентлигини ошириш чора-тадбирларини белгилаш заруриятини кун тартибига олиб чиқади.  

ОТМ билан ҳамкорликда бу борада амалий тадбирларни ташкил этиш самарали саналади. Муаммони назарий жиҳатдан таҳлил қилиш маҳалла тизимида хотин-қизлар ишлари бўйича фаолият олиб бораётган мутахассислар (хотин-қизлар фаоллар)нинг касбий компетентлигини ошириш бўйича ОТМ билан ўзаро ҳамкорликни бир неча йўналишларда ташкил этиш мақсадга мувофиқ. 

Шундай қилиб, ОТМ ўзининг моддий-техник асоси, профессор-ўқитувчилар контенгентига кўра, хотин-қизлар фаолларининг касбий компетентлигини оширишда маҳалла тизими билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятига эга. Бу борадаги ҳамкорлик мутахассис педагогларни жалб қилган ҳолда хотин-қизлар фаолларининг ижтимоий-психологик, педагогик, ҳуқуқий, бизнес асослари  ва оилавий ҳаёт масалаларига оид билимларини мустаҳкамлаш, амалий кўникма, малакаларини ривожлантириш, касбий компетентлигини оширишга қаратилади. Ҳамкорлик ОТМнинг малакали педагоглари томонидан маҳаллаларга педагогик-психологик, ижтимоий, ҳуқуқий ва бизнес ёрдамининг кўрсатилишига имкон беради. Буларни ҳаммаси Ўзбекистонимизда яшаётган аҳолининг соғлом турмуш тарзида яшашга қаратилган жараёнлардир.

Хайрихон  РАҲМАТОВА,
НамДУ педагогика назарияси ва тарихи кафедраси доценти, 
педагогика фанлари номзоди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь