Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

19 April, 2024, 04:54

Жамият

«Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар»

  • 15.Августа.2022
  • 555

Куни кеча Наманганда шу мавзудаги анъанавий август конференциясининг вилоят босқичи ўз ишини бошлади. 

Тадбирнинг очилиш маросими Наманган шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилди. Қарийб 300 нафар соҳа мутасаддилари жам бўлган анжуманни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов очди. У соҳанинг қамров, таълим ва тарбия, хавфсиз овқатлантириш, соғломлаштириш, ташкилотларда яратилган шароитлар, шунингдек, оилавий нодавлат ҳамда давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларининг сифат босқичи, уларга қўйилаётган талаб-лар хусусида тўхталар экан, жамиятга нафақат ақлий, шунинг билан бирга, жисмоний соғлом бола зарурлигини, бунинг учун эса тизимда малакали кадрлар сонини кўпайтиришга аҳамият қаратиладиган палла аллақачон етиб келганлигини алоҳида таъкидлади. 

Вилоят ҳокими очиқ ва маҳаллий бюджет ҳисобига чекка ҳудудларда бунёд этилаётган мактабгача таълим ташкилотлари ҳақида ҳам тўхталди ва у бунга яқиндагина Мингбулоқ туманининг Уюрчи Дамкўл маҳалласида жойлашган 57-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг  фойдаланишга топширилган янги биносини мисол қилиб келтирди. 

Шундан сўнг меҳмонлар ва иштирокчилар эътиборига вилоят мактабгача таълим бошқармаси тизимлари ҳаётидан ҳикоя қилувчи видеоролик ҳавола этилди.

Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ҳилола Юсупованинг 2017 йилда вилоятдаги  мактабгача таълим ташкилотлари сони 472 та бўлганлиги, шундан 462 таси давлатга тегишли бўлиб,  нодавлат секторда атиги 10 та МТТ фаолият юритганлигини эслатиб ўтар экан, ўша пайтларда ҳудуддаги 207 минг 948 нафар 3-7 ёшли боланинг атиги 49 минг 918 нафари ёки 24 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинганлигини таъкидлади.

– Албатта, ўтган йиллар мобайнида бу рақамлар ўзгарди, – деди маърузачи. – Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 2 минг 704 тага етди. Шундан давлат секторининг ўзида 595 та, нодавлат секторида эса 2 минг 109 та замонавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди. Энг муҳими, ҳудуддаги 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш 177 минг 752 нафарга ёки 73,3 фоизга етди.

Тадбир давомида болажонлар иштирокидаги бадиий дастур конференция иштирокчиларига хушнудлик бағишлади. 
Шундан сўнг, бир гуруҳ соҳа фидойиларига Мактабгача таълим вазири, вилоят ва шунингдек, Наманган шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиқлари  топширилди.

Конференциянинг тантанали очилиш маросимида Мактабгача таълим вазирлиги Бошқарма бошлиғи Баҳодир Дадабаев, шунингдек, Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Жамаловлар иштирок этишди ва сўзга чиқишди.

Наманган шаҳар педагогика коллежида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мактабгача таълим тизимида 2021-2022 ўқув йилида бажарилиши белгиланган асосий вазифалар сарҳисоби, соҳа раҳбар ва педагог кадрлари фаолияти сифатини ошириш, такомиллаштирилган «Илк қадам» давлат дастурининг мазмуни, 2022-2023 ўқув йилидаги асосий вазифалар мавзуларида ўқувлар ташкил этилди.

Саидолим АБДУРАҲМОНОВ, 
вилоят МТБ ахборот хизмати раҳбари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь