Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 06:31

Жамият

МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ТАШАББУСИ БИЛАН БИР МАҲАЛЛАДА УЧ ОИЛА ТИКЛАНДИ

  • 02.Февраля.2021
  • 826

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мобайнида кўплаб оилаларни яраштиришга эришилмоқда.

Хусусан, куни кеча Наманган шаҳрининг “Алпомиш” маҳалла фуқаролар йиғинида фаоллар иштирокида ўтказилган навбатдаги тушунтиришлар давомида 3 та оилани тиклашга эришилди.

Аниқланишича, Жобир Жалолов ва Ҳабиба Мамажонова оиладаги тушунмовчиликлар боис ажрашиб кетишган эди. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2019 йил 7 августдаги буйруғига асосан отадан бир нафар фарзанд учун алимент ундириш белгиланади. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинади. Давлат ижрочисининг саъй-ҳаракати билан ҳар ойда алимент маблағлари ундириб берилади. Ўзаро суҳбатлар давомида оилалани яраштириш бўйича тушунтиришлар ҳам олиб борилади. Фаоллар иштирокида бўлиб ўтган навбатдаги тарғибот тадбири давомида оила ярашиб кетишгани барчани қувонтирди.

Ёки бўлмаса шу маҳаллада истиқомат қилувчи Жобирхон Айсахонов ва Робия Азизхоновалар ажрашишган, ўртадаги 4 нафар фарзандларининг кўнгли ярим эди. Оила билан олиб борилган тушунтиришлар мобайнида ярашишга аҳд қилишди. Энди 4 нафар фарзандлар ҳам ота, ҳам она тарбиясида вояга етадиган бўлишди.

Умуман олганда, Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувида 5157 та алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд. Олиб борилган кенг қамровли тушунтиришлар боис 2020 йилнинг ўзида 250 дан ортиқ оилаларни яраштиришга эришилган.

Илҳомжон ҚОДИРОВ,

МИБ Наманган шаҳар бўлими бошлиғи 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь