Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 07:31

Жамият

МИБ: АЛИМЕНТ МАБЛАҒИ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА ҚАРАТИЛГАН

  • 21.Апреля.2021
  • 677

Жорий йилнинг 20 апрель куни ижтимоий тармоқда Наманган вилояти Чортоқ тумани, Ора ариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи  Муборак Ёқубова видеомурожаат йўллаган.

Мурожаатда турмуш ўртоғи билан 2019 йилдан  бери яшамаётгани, 2 нафар боласи билан уйдан ҳайдалгани, эри бошқа аёлга уйлангани, аммо қонуний ажрашмагани ҳамда икки фарзандига алимент ҳам бермаётганини баён этган. Фуқаронинг мазкур мурожаати, унда билдирилган фикрлар атрофлича ўрганилди.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2020 йил 25 февралдаги буйруғига кўра, қарздор Х.Ёқубовдан ундирувчи М.Ёқубова фойдасига икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Янгиқўрғон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритилган. Ижро ҳужжати талабини бажариш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг номидаги мол-мулкларга аниқлик киритиш учун тегишли идораларга сўровномалар юборилган.

Унинг номида ҳеч қандай мол-мулклар мавжудлиги аниқланмаган. Шунингдек, қарздорни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида Ҳ.Ёқубов Янгиқўрғон туманидаги “Хорун Ҳасан Ҳусан” фермер хўжалигида ишлаётгани аниқланган ва амалдаги тартибга кўра, алимент ундириш юзасидан иш жойига талабнома юборилган. Алимент маблағи ундирувчи М.Ёқубованинг яшаш манзилига алоқа бўлими орқали ўтказилмоқда ва доимий назоратга олинган. Мурожаатни ўрганиш жараёнида жорий йил 1 апрель ҳолатига алиментдан қарздорлик йўқлиги аниқланди.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь