Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

14 July, 2025, 01:01

Жамият

Муҳаммадиброҳим отага «Хотира Нури» китоби топширилди

  • 10.Мая.2025
  • 607

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ташаббуси билан яралган “Хотира Нури” китоби Наманганнинг энг чекка тоғли ҳудудларидан бири Поромон қишлоғига етиб борди.

Китобда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан биттадан жами 14 та ҳикоя жамланган. Мазкур ҳикоялардан бирида айнан наманганлик Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Муҳаммадиброҳим ота Иномовнинг суронли уруш йиллари ва ҳаёт йўллари ҳақидаги реал воқеаларни ўқишингиз мумкин.

Қаҳрамонимизга китоб тантанали равишда топшириларкан, 103 ёшли Муҳаммадиброҳим отанинг кўзларида ёш қалқиди. Чунки бу шунчаки китоб эмас, юрти учун курашганларнинг хотираларини меҳр билан сақлаган, ўтмиш ва келажакни боғлаган ибрат ҳамда фахр тимсоли!

Шунингдек, “Хотира Нури” китоби ота истиқомат қилаётган маҳаллага ҳам тақдим этилди. Зеро, ҳар бир ёш ўз тарихи, аждодлари ҳақидаги ҳақиқатларни билиши, улар билан фахрланиши лозим.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь