Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

19 April, 2024, 03:58

Жамият

Наманган кўчаларида ички ишлар ходимлари ифторлик улашди

  • 10.Апреля.2022
  • 633

Наманганда ички ишлар ходимлари оғиз очиладиган пайт уйга кеч қолган ҳайдовчи ва йўловчиларга ифторлик улашди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.


Фото: Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати

Мўжазгина ифторлик қутиси кулча, хурмо ва минерал сувдан иборат.

Вилоят ИИБ ЙҲҲБ ахборот хизмати ходими Назира Олимжонованинг маълум қилишича, ушбу тадбир бир маротабалик эмас ва яна давом этади.

Фото: Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати

Чунки ички ишлар ходимлар касб тақозосига кўра ифторлик пайти ҳам меҳнат фаолиятини давом эттираётган ёки турли сабабларга кўра ушланиб қолган юртдошларимизга кўп дуч келишади.

Фото: Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати

«Умуман олганда, ифторлик улашиш Наманган вилояти ички ишлар ходимларининг илк бор шундай хайрли ташаббусга қўл уриши эмас. Эсласангиз, олдинроқ улар Қамчиқ довонида узоқ йўлдан чарчаб келаётган ҳайдовчиларга қайноқ қаҳва таклиф этаётгани, жазирамада кўчада меҳнат қилаётган ободонлаштириш ходимларига музқаймоқ ва салқин ичимликлар улашгани, хотин-қизлар кунида эса аёл ҳайдовчи ва йўловчиларга гуллар тақдим этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда кўплаб хабар ва лавҳалар берилганди», — дейди Назира Олимжонова.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь