Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 09:31

Жамият

НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ ОТМЛАР ОРАСИДА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ МЕДИА МАРКАЗГА ЭГА БЎЛДИ

  • 25.Июня.2021
  • 661

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида 27 июнь— Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Институт фойесида олий ўқув юрти салоҳиятини намойиш этувчи кўргазма ташкил этилди. Кўргазмадан профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ихтиролари ҳамда илмий ишланмалари ўрин олди. Журналист ва блогерлар лабораториялар ҳамда энг сўнгги ўқув ускуналари билан таништирилди. 

Тадбир доирасида матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Унда институт ректори Шарифбой Эргашев ОАВ вакилларига Наманган муҳандислик-қурилиш институтида бугунги кунда яратилган шароитлар ва истиқболдаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди. Журналистлар қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди. 

Институт билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётган бир гуруҳ ОАВ вакиллари Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тақдирланди. 

Шундан сўнг Наманган муҳандислик-қурилиш институтида олий ўқув юртлари орасида биринчилардан бўлиб ташкил этилган медиа марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Медиа марказ институт матбуот котиби — ректорнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси хонаси ва студиядан иборат. Студияда фото ва видеолавҳалар тайёрлаш, интервьюлар олиш ҳамда кўрсатувлар ёзиш учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, хона акустика талаблари асосида барпо этилган бўлиб, овоз ютиш хусусиятига эга, энг сўнгги русумдаги аудио ва видеотехника билан жиҳозланган. 

Наманган муҳандислик-қурилиш институти медиа марказининг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов иштирок этди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь