Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 04:58

Жамият

НАМАНГАНДА ТИББИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ОЗАРБАЙЖОН ТАЖРИБАСИ ҚЎЛЛАНИЛАДИ

  • 30.Декабря.2021
  • 625

Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов Озарбайжон Жарроҳлик илмий марказининг жигар, ўт пуфаги йўллари ва ошқозон ости бези жарроҳлиги бўлимининг катта илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор Гурбанхан Муслимов билан учрашди.

Европанинг тиббиёт соҳаси жадал ривож топган бир қатор мамлакатларида катта тажриба тўплаган шифокор Гурбанхан Муслимовнинг Наманган вилоятига хизмат сафари Олий Мажлис Сенати аъзоси, Наманган шаҳридаги “ANAMED” тиббий диагоностика маркази раҳбари Носирбек Абдуллахонов билан Боку шаҳрида имзоланган икки томонлама келишувлар доирасида амалга оширилмоқда. Хорижлик меҳмон ташриф давомида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бўлиб ўтган “Юқори технологик ва минимал инвазив хирургия” мавзуидаги илмий анжуман ва маҳорат дарсларида иштирок этди. Тиббий жарроҳлик борасида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида қизилўнгач тешиги чурраси амалиёти кам инвазив усулда жарроҳлик амалиётини ўтказди.

– Наманганда Европа клиникалари каби замонавий жарроҳлик амалиёти ўтказдик, – дейди профессор Гурбанхан Муслимов. – Бундай мураккаб тиббий операциялар юртингизда илк маротаба амалга оширилди.

Учрашувда Наманганда тиббиётни жадаллик билан ривожлантиришда Озарбайжон тажрибасидан унумли фойдаланиш, тиббий тренинг маркази, мультидисциплинар марказ ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Озарбайжонлик олим ўз хизмат сафари давомида амалий ҳамкор саналган “ANAMED” тиббий диагоностика маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, хусусий тиббий секторни ривожлантиришда биргаликда иш юритиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат)

Энг кўп ўқилганлар

Календарь