Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 11:23

Жамият

НАМАНГАНГА ПОКИСТОНЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ТАШРИФ БУЮРДИ

  • 05.Ноября.2019
  • 1186


 

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида жойлашган Ўзбекистон-Покистон савдо ва маданият маркази делегацияси вилоятимизга келди.

Расмий учрашувда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда мазкур марказ раиси, делегация раҳбари Руҳайл Икром томонидан Ўзбекистон ва Покистон мамлакатлари халқларининг  муштарак маданий-дўстлик  алоқалари тарихи, бугунги кунда бу тарихда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларининг кенгайиб ва мустаҳкамланиб  бориши билан янги саҳифалар очаётгани таъкидланди. Жорий йилнинг сентябрь ойида Наманган шаҳар ҳокими Ш. Абдураззоқов бошчилигидаги вилоят делегациясининг Покистонга сафари ҳам Наманган-Покистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги истиқболини аниқ лойиҳалар ҳисобига ёритди.

Руҳайл Икром самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилиб, покистонлик тадбиркорлар Наманганга инвестиция киритишга тайёр эканлиги, шу мақсадда уч кунлик сафар давомида бу ерда инвесторлар учун яратилган шароитлар билан танишиш истагини билдирди. Лаҳор шаҳри мэри ҳамда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Лаҳорда Наманган вилоятига бағишланган йирик кўргазма ташкил этишга тайёргарлик кўрилаётганини қайд этди.

Покистонлик ишбилармонлар «Мехмаш», «Самира Амир Текстил», «Ифтихор кийим саноат», «Орзу Идеал Текстил», «Арт софт текстил», «Наманган тўқимачи» корхоналари, шунингдек «Орзу», «Юксалиш»,  «Пахталиккўл» кичик саноат зоналари, «Идеал», «Текстил либос» савдо марказлари ҳамда Наманган муҳандислик-технология институти, янги барпо этилаётган «Президент мактаби»,  Исҳоқхон Ибрат мемориал комплекси, Ахсикент археологик ёдгорлиги, Султон Увайс Қароний зиёратгоҳларида бўлиб, яратилган инвестиция муҳити самаралари, вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий, тарихий-маданий, илмий салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

Акрамжон САТТОРОВ.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь