Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 04:10

Жамият

Нима учун аҳолини рўйхатга олинади?

  • 07.Февраля.2022
  • 589

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олиш белгилаб ўтилган.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Қонун ишлаб чиқилди. Ушбу Қонунда аҳолини рўйхатга олиш тартиблари белгиланган. Жумладан:
- Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари - ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш; 
- ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш; 
- рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик; 
- рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. 
Ушбу тадбир орқали, энг аввало, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари учун муҳим маълумотлар тайёрланади. Жумладан:
- аҳолининг аниқ сони;
- ёшга доир маълумотларга асосан, 3-7 ёшгача бўлган болаларни боғчаларга жалб қилиш, улар учун етарли шароитга эга бўлган, ўзларига яқин ҳудудларга боғчалар қуриш учун аниқ маълумотлар шакллантириш;
- аҳоли бандлиги маълумотларига асосан, фуқароларимизнинг иш билан таъминлаш учун корхоналар, кичик саноат зоналари ташкил этиш, уларга бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи тўлаш тизимини такомиллаштириш, миграция кўрсаткичларини пасайтирган ҳолда ўз юртимизда иш ўринлари яратиш;
- аҳоли саломатлиги ҳамда таълим сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудларда шифохоналар ва олий ўқув юртлари, мактаблар қурилиши;
- маҳаллалар инфратузилма шароитларини яхшилаш, жойларда асфальтлаш, электрлаштириш, газ, сув ва канализация тармоқлари тортилиши ҳамда интернет тармоқларини яхшилаш;
- хонадонларда яшаб келаётган оилалар сонидан келиб чиққан ҳолда уларнинг уй-жойга бўлган талабларини қондириш ҳамда мақсадли дастурлар ишлаб чиқиб, қулай нархларда уй-жой билан таъминлаш;
- маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган ёшлар, хотин-қизлар, иш билан банд аҳоли, кексалар сони ҳамда ушбу маҳалланинг паспорт маълумотларини шакллантирилади.
Азиз фуқаролар, сиз ушбу жараёнда фаол иштирок этиб, Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўлишга ҳаракат қилинг! 

Нодирбек Йўлдошев,

Наманган шаҳар статистика бўлими бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь