Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 04:08

Жамият

Олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари эълон қилинди

  • 08.Апреля.2022
  • 671

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикада фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йил тизимида ОТМлар бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари умумлаштирилиб, таълим соҳалари кесимида ўтиш баллари белгиланди.

Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодовнинг қўшимча қилишича, бугунги кунда хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республикадаги давлат ОТМларига ўқишини кўчириш истагида бўлган ёшлар сони тобора ортиб бормоқда.

2021 йилда 95 мингдан ортиқ ёшлар вазирликка шу масалада ариза билан мурожаат қилган. Жорий йилда бу кўрсаткич 100 мингдан кам бўлмаслиги тахмин қилинмоқда.

Ибодовнинг таъкидлашича, ўтган йилларда ўқишни кўчиришда талабгорларда етарлича маълумотлар бўлмаслиги оқибатида таълим йўналишларининг нотўғри танланиши, турли консалтинг хизматлар кўрсатувчи фирмаларнинг асоссиз таклифларига учиб, фирибгарлик ҳолатларига дуч келиш каби муаммолар кузатилган.

Буларни бартараф этиш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан ўтиш баллари белгиланган муддатидан 4 ой олдин эълон қилинмоқда.

«Шу вақтга қадар вазирлик ва идоралар тасарруфидаги олий таълим муассасалари ўқишни кўчириш билан боғлиқ ўтиш балларини ўз расмий манбааларида алоҳида ва турли вақтларда эълон қилиб келган. Бу эса, талабгорларда эътирозларни келтириб чиқарган. ОЎМТВга келаётган жами мурожаатлар ва норозиликларнинг 60 фоизидан кўпроғи бевосита ўқишни кўчириш билан боғлиқ масалалардир», — деди вазирлик ахборот хизмати раҳбари.

Ибодов, шунингдек, айрим талабалар ва уларнинг ота-оналари фарзандларини имтиҳонсиз кириш мумкин бўлган хорижий ва хусусий олийгоҳларга ўқишга киритиб, бир йилдан сўнг ўқишларини давлат ОТМларига кўчиришни мақсад қилаётганини таъкидлади. Айрим ота-оналар консалтинг фирмалар ваъдаларига ишониб, фирибгарлик қурбонига айланмоқда, дея қўшимча қилди у.

Шу боис вазирлик ахборот хизмати раҳбари талабалар ва ота-оналардан ўқишни кўчириш борасида турли шахслар ёки фирмалар ваъдаларига ишонмасликка чақирди. Мазкур жараёнлар ҳақида батафсил маълумотни ОЎМТВнинг Edu.uz расмий Telegram канали орқали олиш мумкинлиги айтилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь