Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 02:56

Жамият

ПРЕЗИДЕНТГА ТАКЛИФ АЙТГАН ҚИЗ ЛОЙИҲАСИ УЧУН ГРАНТ АЖРАТИЛАДИ

  • 01.Июля.2021
  • 707

Жорий йилнинг 30 июнь куни пойтахтимиздаги «Ботаника» боғида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида Президентимизнинг иқтидорли йигит-қизлар билан кечган мулоқотида Наманган фарзанди, Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон тўра Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Дилобар Маҳмудова давлатимиз раҳбарига ўзбек мумтоз тили луғатини тузиши учун грант ажратиш таклифини билдирган ва шу жойнинг ўзида мазкур лойиҳани амалга оширишни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича Наманган вилояти ҳокимига топшириқ берилганди.

Куни кеча вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Тўрақўрғондаги Ибрат мактабига келиб, Дилобар Маҳмудова билан учрашди. Иқтидорли ўқувчига замонавий ноутбук совға қилинди. 

Дилобар ўзбек мумтоз тили луғатини яратиш заруратини шарҳлаб берди. Мактаб жамоаси биргаликда тузиладиган ушбу рисола худди улуғ маърифатпарвар аллома, тарихчи ва таржимон, биринчи ўзбек матбаачиси Исҳоқхон тўра Жунайдуллахон тўра ўғли Ибратнинг «Луғати ситти-ас-сина», яъни, олти тилли луғатли асарига ўхшаш бўлиб, ҳозирги замон адабиётларига мослаштирилган бўлади. У Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Алишер Навоий, Исҳоқхон Ибрат каби буюк алломалар асарларини мукаммал ўрганишга хизмат қилади. 

Вилоят раҳбари, шунингдек, Ибрат мактабида синов имтиҳонларини топшираётган ўқувчилар билан учрашиб, уларга омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, Дилобар Маҳмудова Ибрат мактабининг аълочи, фаол ва истеъдодли ўқувчиси сифатида «Ёш китобхон», «Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони» танловларида ғолибликни қўлга киритган.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь