Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 10:11

Жамият

Раислар сайланди, энди улар ишончни оқлаши даркор!

  • 04.Июня.2022
  • 377

Шу йилнинг май ойида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим тадбирлардан бири – фуқаролар йиғинлари раиси сайлови бўлиб ўтди. Мазкур жараёнлар вилоятимизнинг шаҳар, туманларидаги мавжуд 782 та маҳаллада юқори савияда ва кўтаринкилик билан ташкил этилди. 
Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида ўтказилган брифингда вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Аълохўжаев маълум қилди.
16-29 май кунлари вилоятимиз маҳаллаларида сайловлар қонунда белгиланган тартибда, очиқ, адолатли ва шаффоф руҳда ўтди. Айрим ҳудудларда бўлиб ўтган сайловлар жараёни марказий ва ҳудудий телерадиокомпаниялар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Дарҳақиқат, халқимиз бугунги сиёсатни англаб етадиган, аҳолининг муаммо ва масалаларини ҳал этишга қодир, ўз ҳудудидаги фуқароларнинг мушкулини осон, оғирини енгил қиладиган, одамларни эзгу мақсадлар рўёби йўлида ортидан эргаштира оладиган юксак салоҳиятли маҳалла раислари учун овоз бердилар.
– Вилоят, шаҳар ва туманлар кўмаклашувчи комиссия аъзолари ҳамда маҳаллаларда тузилган ишчи гуруҳлари томонидан раисликка қўйиладиган талаблар асосида маҳаллада доимий яшовчи фуқароларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда, ушбу ҳудудда камида беш йилдан буён доимий яшаб келаётган, ташкилотчилик қобилиятига, иш ва ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган икки нафардан беш нафаргача жами 2 минг 160 нафар фуқаронинг номзоди кўрсатилди, – дейди Аҳмаджон Аълохўжаев. – Сайлов жараёнида жами 181 мингга яқин фуқаро овоз беришда фаол иштирок этди. Сайланганларнинг 42 фоизи аввал ҳам айни шу маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритган бўлса, 58 фоизи илк маротаба маҳалла раислигига номзоди қўйилган.
Маҳалла раисларининг ёш бўйича таҳлилига кўра, лавозимга сайланганларнинг 14 нафари 30 ёшгача, 174 нафари 30-40 ёш, 239 нафари 40-50 ёш, 281 нафари 50-60 ёш, 74 нафари эса 60 ёшдан юқори бўлганларни ташкил этди. Раисларнинг 747 нафари, яъни 95,5 фоизи олий маълумотга эга бўлган мутахассислардан иборат. Улар орасида 28 нафари ҳуқуқшунос, 230 нафари ўқитувчи, 13 нафари шифокор, 220 нафари иқтисодчи ва муҳандис, 31 нафари агроном, 260 нафари эса бошқа касб эгалари ҳисобланади. Сайловлар жараёнида 113 нафар аёллар, 18 нафар маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам маҳаллалар йўлбошчилигига муносиб номзодлар сифатида эътироф қилинди.
Брифингда қайд этилганидек, икки ҳафта давом этган сайловлар мобайнида маҳаллалардан сиёсий тадбирни ташкиллаштириш ва уни ўтказиш билан боғлиқ турли мазмундаги фикрлар, таклиф ва эътирозлардан иборат мурожаатлар ҳам келиб тушди. Ижтимоий тармоқлар орқали сайлов жараёнлари билан боғлиқ билдирилган салбий фикрларга вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўз вақтида жавоб қайтариб борилди. 
Айни кунларда маҳаллаларда фуқаролар йиғинининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва жамоатчилик тузилмалари шакллантирилмоқда.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь