Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 08:20

Жамият

РАМАЗОНИ КАРИМ МУБОРАК!

  • 10.Апреля.2021
  • 802

Истиқболимизда ўн икки ой султони – рўзаи Рамазон. Дилларимиздаги сурур бежиз эмас. Танимизга ҳам, руҳиятимизга ҳам тилаганимиз шифои комил қадриятларимизга мувофиқ ҳар биримиздан нафсимизни жиловлаш талабида тантана қилиб турибди.

Барчаларимизга борлиқ оламга раҳмат, мағфират, дўзахдан озод этгувчи бўлган муборак Рамазон ойининг ҳулули қутлуғ бўлсин! Инсоният аҳлига дунё ва охиратда саодат хазинасини тўкиб солган ибодатларнинг султони жаннатга йўл бўлмиш Райён эшигининг очқичи, унинг мезбони – шаҳри Рамазон муборак! 
Рамазони шариф ҳилолининг барқ уриши Аллоҳ ва унинг малоикаларидан раҳмат салавотлари ёғилиши, ер-осмоннинг мунаввар, муаттар бўлиши, бутун мавжудотга бахт-саодат, шараф, файз-баракот, имон-эътиқод, тинчлик-осойишталик келтиришидан умидвормиз.
Рамазон ойи бизларни, ҳамма-ҳаммамизни иттифоқ яшашимиз учун эзгулик қилиш ва охиратда ажр-мукофотга эга бўлишга сабаб бўлувчи муборак ой. Муқаддас оятлар битигида инкишоф этилганидек:
Рамазон ойи – меҳр-мурувват, раҳм-шафқат ойи. 
Рамазон ойи – эҳсон ва саховат ойи.
Рамазон ойи – таровиҳ ва таҳажжуд ойи.
Рамазон ойи – Аллоҳ таолонинг бизларга раҳмати ёғиб турадиган ой. 
Рамазон ойи – дуолар ижобат бўладиган ой. 
Рамазон ойи – Қуръон ўқиб роҳатланадиган ойдир. 
Иншоаллоҳ рўза тутсак иймонимиз бақувват бўлади. Аллоҳ таоло буюрган ибодатни адо этар эканмиз, кундузги фарз, тунги нофила ибодатларимиз, айтаётган таҳлил-тасбеҳларимиз энг катта раҳматга, файз-баракага муяссар айласа, шояд.
Рамазон раҳмати барчамизга нозил бўлсин, олам элларига мағфират олиб келсин, ўзаро меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат келтирсин! 
Аллоҳ таоло халқимизни, юртимизни турли балою-офатлардан, касалликлардан Ўзи асрасин!

Рамазони карим муборак бўлсин!

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь