Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 08:31

Жамият

СОҲА ФАХРИЙЛАРИ ДОИМО ЭЪТИБОРДА

  • 05.Октября.2021
  • 678

Олимжон Раҳмонов узоқ йиллар ички ишлар, прокуратура органларида самарали меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сурмоқда.

Тўрт нафар фарзанд, саккиздан ортиқ набиралар даврасида умргузаронлик қилаётган қаҳрамонимиз нафақага чиқишдан олдин Бюронинг Наманган вилоят бошқармасида масъул лавозимда меҳнат қилди. Фаолияти давомида 10 дан ортиқ шогирдларни тарбия қилган, соҳани янада равнақ топишига хизмат қилган Олимжон ака доимо эътиборда, эъзозда. Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари доирасида ташкил этилган учрашувда Олимжон ака билан мулоқот ўзгача руҳ, самимиятга йўғрилди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга оид ислоҳотлар изчил давом этаётганини алоҳида таъкидлашди.

Биргина, бугунги кунда Бюронинг вилоят бошқармасида ҳам бу борадаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бошқармада ташкил этилган “Фахрийлар кенгаши” томонидан мунтазам равишда соҳадан нафақага чиққан ходимлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Учрашувда сўз олган Олимжон ака Раҳмонов йиғилганларга мазмунли умри, меҳнат фаолияти, ҳаётда орттирган бой тажрибаси билан ўртоқлашди.

Тадбир якунида меҳнат фахрийсига бошқарманинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва ташаккурнома топширилди.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь