Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

23 April, 2024, 01:02

Жамият

Тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилишга ким масъул?

  • 25.Апреля.2022
  • 742

Маълумки, Меҳнат кодексининг «Тиббий кўрик» деб номланган 214-моддасида иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва ходимларни вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шартлиги, тиббий кўриклардан ўтиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги қайд этилган. 
Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўз ходимларини тиббий кўрикдан ўтишини ташкиллаштиради.
«Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги 1996 йил 29 августдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига кўра, фуқароларнинг соғлигини сақлаш, юқумли ва касб касалликларининг олдини олиш мақсадида рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган ишлаб чиқаришлар ҳамда айрим касбларнинг ходимлари ишга кириш вақтида дастлаб мажбурий кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтадилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 22 сентябрдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»(янги таҳрири)ги Қонунининг 24-моддасига кўра, иш берувчи ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг ва умумий белгиланган пенсия ёшига етган шахсларнинг, ногиронларнинг, шунингдек, бир қатор касблар ва ишлаб чиқариш ходимларининг Ўзбекистон Рес-публикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтказилишини ташкил этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасида давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмининг белгилангандан ортиқча тиббий ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш қўшимча хизматлари бўлиб, аҳоли томонидан белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2012 йил 10 июлдаги  200-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом 8-бандига кўра, иш берувчи ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар йилнинг 1 декабригача ташкилотдаги тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим бўйича контингентини аниқлаши ва бу ҳақда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузиши лозим. 
Шунингдек, давлат бюджет ташкилотларининг ходимларини бирламчи ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

М. АБДУРАХИМОВ,
Янги Наманган тумани адлия бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь