Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 01:51

Жамият

ТИЛАНЧИ! ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: У ВИРУС ЮҚТИРГАН БЎЛИШИ МУМКИН!!!

  • 27.Мая.2020
  • 1112

Ўтаётган ҳар бир кун, дақиқа учун шукур қилиб яшаш энг олижаноб хислатлардан. Зеро, Тангри ҳам шукур қилувчиларни севгувчидир. Бугун қайсидир бир сабаб ёки туғма ногирон бўлиб туғилган кўплаб инсонлар ҳам ўзларига мос касбни эгаллаб, шу билан тирикчиликларини ҳалол ўтказишмоқда. 


Бироқ, етти мучаси соғ бўла туриб, кўча-куйда, эшикма-эшик уялмай тиланчилик қилиб юрганларни кўриб эсиз одам, дегинг келади. Бошқа вақт бўлганда бу фикрларни айтишдан бироз тийилган бўлардик. Аммо жаҳон узра кезиб юрган коронавирус пандемиясини юртимизда, хусусан, вилоятимизда ҳам тарқалиб кетишига куннинг исталган вақтида ниқоб  ёки бошқа ҳимоя воситаларисиз, ёхуд эскирган ниқоблар билан ҳам, санитария қоидаларига умуман жавоб бермайдиган аҳволда уйма-уй тиланчилик қилиб юрганларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқда? Бир кунда бир кўчага йигирмага яқин тиланчи кириб чиқяпти. 350-400 хонадонга ҳеч қандай антисептик воситаларсиз кириб-чиқиб, бир-бирига вирус ташимаётганлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Энди бу рақамларни шаҳар ва туманлардаги маҳаллалар кесимида кўпайтириб, хулоса чиқариб олаверинг.
2016 йил январь ойидан Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексига асосан жамоат жойларида тиланчилик қилганлар  қонун бўйича жазоланмоқда. Айнан шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазодан кейин бир йил ичида такрорланса, беш кеча-кундуз қамоқ жазоси қўлланади. Испанияда ҳам бундай қилмиш учун 750 еврогача жарима тайинланса, Литвада нафақат тиланчилик, балки уларга хайр қилиш ҳам тақиқланади. Бундай ҳаракат 580 еврогача жарима солинишига сабаб бўлади.
Тўғри, бу борада жойларда тегишли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб бориляпти ҳам. Хусусан, соҳага дахлдор идораларга қўнғироқ қилиб, бу масала бўйича фикримизни айтганимизда, улар жойларда тарғибот ишлари олиб борилаётганини таъкидлашди. Аммо фақатгина тушунтириш билан муаммога чек қўйиб бўлармикин?! Бундай қонунбузарларга нисбатан тегишли қонун ва махсус комиссия қарорларида кўрсатилган жарима ҳамда бошқа чораларни қўллаш тўғрироқ эмасмикин?!
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик кодекси 1883-моддасига мувофиқ, 2019 йил январь ойидан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида ёши, миллати, жинсидан қатъи назар жамоат жойларида тиланчилик қилиб юрганларга нисбатан жавобгарлик белгиланган. Бунгача Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексларида фақатгина вояга етмаганларни тиланчиликка жалб этганлик учун чора мавжуд эди. Жиноят кодексига киритилган янги 1271-моддага мувофиқ тиланчилик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, ҳатто 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Лекин фикримизча, бу каби вирус ташиш манбаларига кўпчилик эътибор назари билан қарамаяпти. Кўчаларни бетон тўсиқлар билан тўсиш ҳам қайсидир миқдорда занжирнинг узилишига ёрдам берар. Аммо юқоридаги фикримизни тегишли идоралар эътиборга олишса тўғрироқ бўлармиди? Қолаверса, бу нарса бугун бир қатор ишлаб чиқариш ҳамда қурилиш соҳаларига рухсат берилган пайтда боқимандалик кайфиятида юрган, меҳнат қилмай, енгил йўл билан даромад топишни ўзига касб қилиб олган айрим кимсаларга туртки берса ажабмас.


Музаффар АБДУЛЛАЕВ,
иқтисодчи-филолог.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь