Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 07:08

Жамият

ТОМОРҚАНГИЗДА ИШЛАСАНГИЗ ҲАМ МЕҲНАТ СТАЖИ ЁЗИЛАДИ

  • 28.Октября.2019
  • 1031


 

2019 йилнинг ўтган даврига назар соладиган бўлсак, пенсия таъминоти қонунчилигига ҳам бошқа соҳалар каби фуқароларнинг манфаатини кўзлаган бир қатор ўзгаришлар киритилди, янги меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелда  «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 июлдан деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилиши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги  қарори билан тасдиқланган «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек, уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги Низом билан чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим, якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоси, деҳқон хўжалиги аъзоси пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларини, пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби белгиланди.

Низом талабларига асосан, пенсия жамғармасига суғурта бадалларини чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим, шунингдек, деҳқон хўжалиги аъзоси (деҳқон хўжалиги бошлиғидан ташқари) ихтиёрий равишда, якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги бошлиғи мажбурий равишда тўлайдилар.

Жойларда ўтказилган тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг 9 ойи-да вилоятимиз бўйича жами 2 652 нафар фуқаро томонидан Пенсия жамғармасига 888 млн. сўм  миқдорида ихтиёрий тушумлар амалга оширилди.

Вилоятимиз аҳолисининг ушбу турда фаолият билан шуғулланувчи, айниқса қишлоқ жойларда яшовчиларнинг келажакдаги ижтимоий ҳимояси борасида турган катта муаммо мазкур қарорлар асосида ўз ечимини топмоқда. Халқаро тажрибаларда кузатилмаган, ҳеч қайси давлатда учрамайдиган ушбу имкониятлардан фойдаланиш фуқароларимизнинг келажакдаги пенсия таъминоти учун энг муҳим омил бўлиб ҳисобланади. 

Акмалшер ҚАЮМОВ,

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси  вилоят  бошқармаси бош  ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь