Қисқа сатрларда

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

Наманганда АйТи соҳаси ривожланишнинг янги босқичига чиқди

16 April, 2024, 01:10

Жамият

УЧ ЖОЙ, УЧ ЛАЪНАТЛОВЧИ...

  • 02.Апреля.2020
  • 944

Имом Муслим Абу Молик Ашъарийдан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик иймоннинг ярмидир”, деганлар. Дарҳақиқат, покизалик ҳар бир кишининг шиорига айланиши керак.

Инсон нафақат ўзи, балки хонадони, маҳалласи ва Ватанининг тозалиги учун ҳаракат қилиши керак. Баъзан кўча-кўйда чиройли кийинган, маданиятли кўринадиган инсонларнинг атрофни булғаётганига дуч келамиз. Ёки машинада кетаётганларида турли  чиқиндиларни улоқтириб кетадилар. Кўчада ахлатни махсус идишларга ташлаш учун катта ақл керак эмас-ку. Автобус чипталари, елим халта, баклашкалар, турли маиший чиқиндилар билан тўлаётган жамоат жойларини ўзимиз тозалаганику вақтимиз йўқ, ҳеч бўлмаганда ифлослантирмасликка одатланишимиз керак.  Кўча ҳам бизнинг уйимиз!

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта лаънатловчидан – сув бошига, йўлга ва сояга қазои ҳожат қилишдан сақланинглар”, дедилар (Абу Довуд ривояти). Яъни, бирон инсон сув боши, йўл ва соя жойга ҳожат чиқарса, одамларга озор бериб, уларнинг кўнглини оғритган бўлади.  Чунки, ҳадисда саналган уч жой барчанинг эҳтиёжи тушгани учун ҳаммага тегишли экани англатилади. Бу ҳадисни шарҳлаган уламоларимиз лаънатга қолиш учун ҳадисда саналган уч жойга ҳожат чиқариш шарт эмас. Балки шу каби жойларни ифлос қилиб ахлат ва чиқиндилар ташлаши ҳам лаънатга қолиши учун етарли бўлади, деганлар.

Атроф-муҳит тозалиги учун аслида барчамиз масъулмиз. Шу сабабдан ҳар ким имкониятидан келиб чиқиб, ободлик учун ўз ҳиссасини қўшиши керак. Кўчаларда инсонларга зарари тегиши бўлган тош, чиқинди, дарахт шохлари каби нарсаларни бир четга олиб қўйиш билан ҳам савобга эга бўламиз.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир инсон ўз жамиятига манфаат келтиришга бурчли. Ватанимизнинг ҳар бир ерини покиза ва озода сақлашимиз керак. Фарзандларимизга ҳам бу ҳақда кенг тушунчалар беришимиз бизнинг вазифамиз.

Муҳаммадхон АБДУЛЛАЕВ,

Наманган шаҳридаги Мирёқуббой Мирҳакимбой жоме масжиди имом ноиби.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь