Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 11:28

Жамият

Улуғ аллома номида халқаро мактаб очилди

  • 20.Августа.2022
  • 648

Истиқлолимизнинг 31 йиллиги арафасида Наманган туманидаги Қумқўрғон қишлоғида Ал-Хоразмий номидаги иқтидорли болалар халқаро махсус мактаби ўз фаолиятини бошлади.

Нодавлат таълим муассасасининг тантанали очилиш маросимида таъкидланганидек, кейинги йилларда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ўзининг кенг қамровлилиги билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фарғона водийсида биринчилардан бўлиб ташкил этилган ушбу халқаро хусусий мактаб 450 ўринга мўлжалланган бўлиб, тадбиркор Муҳриддин Хожиакбаровнинг 12 миллиард сўм шахсий маблағи эвазига бунёд қилинди. Ҳар бир синф хонаси инновацион техника жиҳозлари билан жиҳозланган, унда математика, ахборот технологиялари, робототехника, хорижий тиллар ва бошқа фанлар ўқитилади. Айни вақтда 51 нафар педагог ва техник ходим ишга жалб этилиб, билимгоҳ тўла қувват билан фаолият юритиши билан иш ўринлари сони 90 тага етказилади. 

Ал-Хоразмий махсус мактаби босқичма-босқич инглиз тилида дарслар ўтилиши билан алоҳида аҳамиятга эга. Жорий ўқув йилида 440 нафар ўқувчига малакали мутахассислар томонидан дарс ўтилиши режалаштирилган. Халқаро мактаб сифатида самарали натижаларга эришиш мақсадида хорижий давлатлардан 4 нафар малакали мутахассис ҳам фаолият олиб боради. 

– Ўқув масканимизда ўқитувчилар учун қисқа муддатли электрон дарслар яратиш бўйича махсус малака ошириш курслари ҳам ташкил этилган. Бунда ўқитувчилар замонавий технологиялар асосида инновацион дарслар яратиш имконига эга бўлади, – дейди нодавлат хусусий таълим муассасаси директори Жамолиддин Абдувалиев. – Педагоглар томонидан яратилган ўқув қўлланмалари интерфаол доскаларда ва онлайн тарзда самарали дарс бериш имконини беради. Ўқув жараёнини баҳолаш тизими ота-оналар эътиборига етказилади. 

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқдилар. 

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь