Қисқа сатрларда

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

19 April, 2024, 07:53

Жамият

ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТДАН ХАБАРДОРЛИК – БАРЧАНИНГ БУРЧИ

  • 24.Июня.2020
  • 914

Ҳуқуқий ахборот конституцион ҳуқуқларимизни белгиловчи ва кўмак берувчи, ҳуқуқий жиҳатдан маданиятимизни шаклланишига хизмат қилувчи куч ҳисобланади. Сўнгги вақтларда давлат идоралари ва ташкилотлар раҳбарларининг ўз фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидаги нормалар моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини юксалтиришга қаратилган зарур ишларни ташкил этиш масаласи долзарб кўриниш олмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича 2019 йилнинг 1-ярим йиллигида жойларга 843 та ҳужжат етказилган, жорий йилнинг шу кунига қадар эса 629 та ҳужжат юборилган. Биров, мазкур ҳужжатлар вилоят ва туман даражасидаги ташкилотларнинг ҳаммасига ҳам кириб боряпти, деб айтиш мушкул.

Муаммо эса, аслида, ўзимизда қолмоқда. Яъни, давлат ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимига эътиборсизлик ёки тизимли равишда такрорланиб келаётган камчиликларга кўникиш ҳосил қилинаётганидир.

Бунда, энг аввало, ўзимизнинг ички имконият ва мавжуд шароитларимиздан келиб чиқиб иш тутсак, мақсад мувофиқ бўлади. Бу соҳада Наманган вилояти ҳокимлиги аҳоли ва ижрочиларга қонун ҳужжатларини қулай, осон ва тезкор етиб боришини назарда тутувчи қатор таклифлар ишлаб чиқди. Натижада Наманган вилоят ҳокимининг 2020 йилнинг 17 июнь куни ушбу йўналишдаги муаммоларни тартибга солувчи қарори қабул қилинди.

Қарорда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларини нотўғри қўллаш ёки қонун ҳужжатларидан хабардор эмасликлари натижасида фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишига олиб келаётган ҳолатлар олдини олишда ва аҳолининг ҳуқуқий ахборотдан хабардорлик даражасини оширишга хизмат қилувчи аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Айниқса, «Ҳуқуқий ахборот» канали имкониятлари ва телеграм тармоғида верификация қилиниши натижасида юзага келган қулайликлардан фойдаланишни назарда тутувчи масалалар киритилганлиги фаолиятимизда аниқ йўналишларни белгилаб берди. Яъни, каналнинг фаолияти такомиллаштирилиб борилиши натижасида ҳуқуқий мавзулар бўйича ўзига хос ахборот агентлиги вазифасини бажараётган бир вақтда нафақат канал фойдаланувчилари, балки раҳбарлар ҳам мунтазам равишда танишиб боришларини назарда тутувчи «Раҳбар+ҳуқуқий ахборот» телеграм канали ишга туширилиши белгиланди.

Қолаверса, қарорда «Ҳуқуқий ахборот» каналида бериб борилаётган ҳуқуқий ахборотларни вилоят аҳолисининг аксарият қисми аъзолиги таъминланган ижтимоий тармоқлар - «Наманганликлар», «Косонсойликлар», «Янгиқўрғонликлар» ва шу каби йирик телеграм каналларига бепул жойлаштириб бориш мажбурияти ва энг муҳими, каналдаги янгиликларни туман (шаҳар) ҳокимликлари билан келишган ҳолда аҳоли гавжум бўладиган жойларда, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш асосий фаолияти ҳисобланган Халқ қабулхоналари, Бош вазирнинг Тадбиркорларни мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, Давлат хизматларини кўрсатиш марказларидаги LED мониторларга доимий равишда бепул жойлаштириб бориш вазифаси юклатилатилди.

Дунё ҳамжамияти олдида юртимиз нуфузини ошириб бораётган қонунларимизни амалда тўғри қўлланиши учун энг аввало улардан бохабар бўлишимиз бу соҳадаги амалий ишларимизнинг самарали йўлини белгилаб беради.

Зеро, ҳуқуқий ахборотни замонавий усуллар орқали кенг оммага етказиш, қонунларни билиш ва қўллаш бўйича мутасадди раҳбарлар фаолиятини кучайтириш биринчи даражали ишимизга айланиши лозим.

Наима ЯДИГАРОВА,

Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь