Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 04:24

Жамият

УЙЧИЛИК ОТА 50 МИЛЛИОН СЎМ АЛИМЕНТ ПУЛИНИ ТЎЛАБ БЕРДИ

  • 06.Октября.2021
  • 631

Маълумки, суд буйруғига асосан фарзандлар моддий таъминоти учун алимент маблағларини тўлаб борилиши муҳим масала ҳисобланади. Айни пайтда бюро органлари томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тарғибот ва  тушунтиришлардан сўнг ота бир йўла фарзанди вояга етгунга қадар бўлган қарздорликни тўлиқ тўлаб берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2012 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Қ. У. дан  ундирувчи Т. Н. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Уйчи туман бўлими иш юритувига олинган.

Қарздор отага вояга етмаган фарзанди учун алимент маблағни тўлаб бориши тушунтирилди. Фарзандининг моддий таъминоти бўйича ўз масъулиятини англаган ота бир йўла 18 ёшга қадар ҳисобланган  50 миллион сўм маблағни тўлаб берди. Ижро ҳужжати эса тамомланди.

Бюронинг туман бўлими томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш давом этмоқда.              

Зуҳриддин АТАМИРЗАЕВ,

МИБ Уйчи туман бўлими бошлиғи ўринбосари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь