Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 06:49

Жамият

Қуйи ғирвонликларнинг 30 йиллик орзуси ушалди

  • 26.Августа.2022
  • 545

Давлатобод туманидаги Қуйи Ғирвон маҳалласида барпо этилган 18-сонли оилавий поликлиникасининг ишга туширилиши нафақат шу ҳудуд, балки қўшни маҳаллаларда истиқомат қилаётган қарийб 38 минг аҳоли учун мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллигига чинакам байрам туҳфаси бўлди.

– Халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш, одамларни тиббиёт тизими фаолиятидан рози қилиш барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир, – деди вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов. – Очиғи, авваллари элимизга мана шундай тиббиёт муассасаларини барпо этиш учун маҳаллий бюджетда маблағ тополмаганмиз. Президентимизнинг тиббиётга, айниқса, унинг бирламчи тизимига бераётган эътибори натижасида бугунги кунга келиб бир-биридан кўркам оилавий поликлиникаларни барпо этмоқдамиз.
250 қатновга мўлжалланган мазкур шифо масканини барпо этиш учун давлат бюдежтидан 10 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланиб, 85 нафар малакали тиббиёт ходимининг фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинди. 

Ушбу поликлиника сўнгги русумдаги рентген, УЗИ, ЭКГ, физиотерапевтик ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланди. 
Эътиборлиси, оилавий поликлиникада тез тиббий ёрдам бригадаси кечаю кундуз ишлайди. Бундан ташқари, кундузги шифохона фаолияти ҳам йўлга қўйилди. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь