Қисқа сатрларда

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

23 April, 2024, 12:50

Жамият

ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН БИНОГА МУЛК ҲУҚУҚИ БЕРИЛДИМИ?

  • 23.Октября.2019
  • 1089

Адлия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги  фармони билан эълон қилинган бир марталик умумдавлат акцияси давомида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлашга эришилмоқда, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Наманган шаҳрида яшовчи  фуқаро Н.Чернованинг бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ўзбошимчалик билан қурилган ошхона бино-иншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Мурожаатда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори асосида ўзбошимчалик билан қурилган биноларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича мурожаат қилганлиги, бироқ ишчи орган «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДК Наманган шаҳар филиали томонидан рад этилганлиги баён этилган.

Мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, ижобий хулосалар берилган бўлса-да, ишчи орган «Ермулккадастр» ДК Наманган шаҳар филиали томонидан ўрганиш натижаларини тизимга киритишда хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланди.

Бошқарма томонидан мазкур ҳолатни бартараф этиш юзасидан «Ермулккадастр» ДК Наманган шаҳар филиалига хат киритилиб, мазкур хатга жавобан филиал томонидан жорий йилнинг 20 август куни «Давергеодезкадастр» қўмитаси ва «UZINFOCOM» марказига сўров хати юборилди ҳамда «Кадастр 2.0» дастуридаги фуқаро мурожаати натижаларини киритишдаги ноаниқликлар бартараф этилиши таъминланди.

Мазкур мурожаатни ўрганиб чиқиш якуни бўйича вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳар ҳокимининг фуқаро Н.Чернованинг ўзбошимчалик билан қурилган ошхона бино-иншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 1265-сонли қарори қабул қилиниши таъминланди.

Азизбек ЁДГОРОВ,

вилоят адлия бошқармаси масъул ходими.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь