Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 07:55

Жамият

ВАҚТИНЧА ИШСИЗ АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЕВОСИТА КОРХОНАЛАРДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

  • 30.Июня.2021
  • 704

Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими ва туман прокуратураси ҳамкорлигида алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли  чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бунда асосий эътибор узоқ вақтдан бери турли сабаблар билан алимент тўламаётган ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратилгани аҳамиятлидир.

Асосийси, мунтазам равишда ўтказиб келинаётган ярмарканинг бу галгиси бевосита тумандаги йирик иккита саноат корхонасида ташкил этилди.

Дастлаб бўлим давлат ижрочилари “маҳаллабай” ўрганишлар орқали ишсиз алимент тўловчилар муаммоларини ўрганишди. Шундан сўнг, уларни ярмаркага таклиф этишди.

Дастлаб 47 нафар ишсиз фуқарол “TAICHANG STEEL SPEСIAL” МЧЖ ва “FACTORE CEMENT” корхонаси фаолияти, у ерда яратилган шароитлар ва иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Корхона масъуллари корхоналар фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари, ойлик маошлар ва бўш иш ўринлари  ҳақида маълумот беришди.  

Ўтказилган ярмарка якунида 12 нафар ишсиз алимент тўловчи корхоналарда ишлаш истагини билдиришди ва йўлланма олишди.

Таъкидлаш жоиз, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида айнан ишсиз бўлган 112 нафарга яқин алимент тўловчинининг турли корхона ва ташкилотларга ҳамда мавсумий ишларга қабул қилиниши учун кўмаклашилди.

Улуғбек АБДУРАҲМОНОВ,

МИБ Чуст туман бўлими бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь