Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 05:22

Жамият

ВИЛОЯТ ҲОКИМИДАН ХАЙРЛИ ТАШАББУС: НАМАНГАН ВИЛОЯТИ «МАТБУОТ УЙИ» 2022 ЙИЛДА ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНАДИ

  • 27.Декабря.2021
  • 630

Наманган шаҳри марказида бундан салкам ярим аср аввал, яъни 1977 йилда қурилиши бошланиб 1979 йилда битказилган вилоят “Матбуот уйи” биносида “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталари, шунингдек “Мураббий” газетаси, “Маҳалла ва оила” журнали ва ўнга яқин интернет сайтлари таҳририятлари фаолият юритиб келади.

Яқин ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, ушбу бино ўтган йиллар давомида бирор марта ҳам мукаммал ёки жорий таъмирланмаганлиги сабабли абгор ҳолга келиб қолган. Бинонинг Исҳоқхон тўра Ибрат номидаги собиқ вилоят босмахонасига тегишли қисмларини очиқ аукционда сотиб олган “Буюк келажак сари” масъулияти чекланган жамияти томонидан бу жойда замонавий савдо дўконлари қурилиб, тадбиркорлик субъектларига сотилди. Бинонинг иккинчи (маълум жойлари), учинчи ва тўртинчи қаватларида жойлашган газета, сайтлар таҳририятларида журналистлар маънан эскирган хоналарда хизматини ўтаб бўлган жиҳозлардан фойдаланган ҳолда оғир шароитда фаолият юритмоқда.

Ниҳоят, вилоят оммавий ахборот воситалари ходимларининг ижобий ўзгаришлар юз бериши ҳақидаги орзулари янги йилда амалга ошадиган бўлди. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги тегишли ташкилотлар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи вилоят маънавий-маърифий ҳаётининг кўзгуси саналган “Матбуот уйи”га келиб, мавжуд шароитни ўрганди.

Вилоят раҳбари бугунги кунда абгор ҳолга келиб қолган “Матбуот уйи”даги ҳолат мутлақо ижобий томонга ўзгариши, ушбу қутлуғ маънавият даргоҳида 2022 йилнинг 15 январь кунидан капитал таъмирлаш ишлари бошланишини таъкидлади. Келгуси йилда замонавий таъмирланган, барча шароитларга эга бино фойдаланишга топширилади. Бинонинг ташқи фасади ҳам шаҳар кўркига мос қиёфа касб этади.

Шавкат Абдураззоқов бинони таъмирлаш, замонга мос бўлиши учун мукаммал қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқиш, таҳририятларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, журналистлар фаолиятида зарур барча техник ва мебель жиҳозлари билан тўлақонли таъминлаш, йўқолиб кетган босмахона фаолиятини вилоят газетаси таҳририяти қошида қайта тиклаш, вилоятдаги нашрларни ўзимизда чоп этилишини йўлга қўйиш юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берди.

Таҳририятлар муҳаррирлари, босма нашрлар журналистлари ва блогерлар билан мулоқотда бўлган вилоят ҳокими таҳририятлар моддий аҳволини яхшилаш, обуна жараёнига бефарқ бўлмаслик, нашрларнинг маъно-мазмуни ва савиясини, оммабоплигини ошириш бўйича ўз таклиф, тавсия ва мулоҳазаларини билдирди.

Оқилхон Дадабоев,

Раҳмонжон Мамадалиев (сурат)

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь